"Лестер Сити" Рамосга харидор?

Aslanov Jasurbek
25 май 2016, 15:06
"Лестер Сити" ёзги трансферда ҳимоячи харид қилишни кўзлаган.

"The Sun" нашрининг хабар беришича, "тулкилар" "Гуанчжоу Эвергранд" ҳимоячиси, осиёлик Рамос номи билан машҳур бўлган Чжан Линьпэнга қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби 27 ёшли футболчи учун 10 млн. фунт сарфламоқчи.

"Премьер-лигада ўйнасам хурсанд бўлар эдим. Менга "Челси" томонидан қизиқиш бўлганди ва бундан мамнунман" - дейди Линьпэн.

"Биз ушбу хитойлик истиқболли футболчини ўз сафимизда кўрмоқчимиз" - дейди "Лестер Сити" вице-президенти Айват Шривадданапрабха.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia