"Лестер" Испания терма жамоасида дебют голини урган Мендес учун 25 млн евро тўлашга тайёр

Tolibjon Qosimov
21 ноя 2018, 12:57
"Лестер" клуби "Сельта" ярим ҳимоячиси Браис Мендесни харид қилиши мумкин.

Буни "Leicestermercury.co.uk" сайти тасдиқлади. Манбанинг маълумотига кўра, инглиз клуби испаниялик учун 25 миллион евро тўлашга тайёр. Хабар қилинишича, музокаралар аллақачон бошлаб юборилган.


Эслатиб ўтамиз, Браис Мендес 18 ноябрь куни Босния ва Герцеговинага қарши ўртоқлик ўйинида Испания терма жамоаси таркибида захирадан майдонга тушиб ғалаба тўпини киритган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Leicestermercury.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›