Лэмпард ван де Бекни "Эвертон"га олиб келмоқчи

Sherzod Nurmatov
29 янв 2022
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бекка "Эвертон" қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди журналист Фабрицио Романо.

Инсайдер хабарига кўра, "ирислар" нидерландиялик ярим ҳимоячини яқин келажакда жамоани бошқарадиган Френк Лемпард ташаббуси билан ижарага олмоқчи.

24 ёшли футболчи учун курашда "Эвертон"нинг асосий рақиби "Кристал Пэлас" ҳисобланади.

Ван де Бек жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Унинг трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: TalkSport