Лэмпард Моуриньонинг танқидига жавоб берди

Aslanov Jasurbek
19 окт 2019, 13:50
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоа собиқ устози Жозе Моуриньюнинг сўзларига жавоб берди.

"Аристократлар" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги АПЛнинг 1-тур учрашувидан (0:4) сўнг, Моуринью "кўклар"ни танқид қилган эди.

"Жозе билан ёзишиб турамиз. МЮга қарши баҳс олдидан мулоқот қилган эдик ва шунга қарамасдан у мени танқид қилибди.

Ҳаммаси жойида. Тахминан бир йил эксперт сифатида ишладим ва нима дейишни яхши биламан. Шу сабабли ҳеч ерим "ачишаётгани" йўқ.

Моуринью билан муносабатларимиз яхши" - дейди Лэмпард.

МЮ "Челси"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг, Моуринью Лэмпардни таркиб танлашни билмасликда айблаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TalkSPORT

Сўнгги янгиликлар

Барча ›