UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  6 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

ЛегионерУз. Сервер Жепаровсиз ўйнаган “Истиқлол” принципиал ўйинда “Зоб Аҳон”дан енгилди Янгиликлар

ЛегионерУз. Сервер Жепаровсиз ўйнаган “Истиқлол” принципиал ўйинда “Зоб Аҳон”дан енгилди

Форс чемпионатининг 22-турида Сервер Жепаров тўп сураётган “Истиқлол” клуби кучли учликда бораётган “Зоб Аҳон”дан енгилди — 1:2.

Зоб Ахан

Kiros - 61', Mohammad Reza Hosseini - 90'

Про Лига - Персидский залив . 22-тур

04/02/2018, 16:30

1
:
2
Тугади

Эстеглал Тегеран

Вурия Гафури - 31'

45'
90'
61'  Kiros
90'  Mohammad Reza Hosseini
31'  Вурия Гафури

Беллашувда Сервер Жепаров иштирок этмади. Футболчи Ҳазфи Кубогининг “Санат Нафт”га қарши ўйинида голли пас бериб, кичик жароҳати сабаб иккинчи таймни қўйиб юборишга мажбур бўлганди. Германиялик мутахассис Шефер ўйин аввалида Жепаров билан суҳбатлашган. Гарчи Сервер ўзини яхши ҳис қилаётган бўлса-да, Шефер таваккал қилишни истамади ва уни сафар ўйинига олиб кетмади. Мураббийнинг тушунтириш беришича, олдинда “Истиқлол”ни Чемпионлар Лигаси ўйинлари кутиб турибди. Бундай пайтда Жепаров жароҳатини қайталаб олса, ҳолат теҳронликлар учун қимматга тушиши мумкин.

“Ўйинни уйда, телевизор орқали томоша қилдим. Жамоадошларим яхши ўйнашди. Улар яна гол уришлари ҳам мумкин эди. Бироқ сўнгги дақиқада рақиб футболчиси ўзини кўрсатди ва яхши ҳаракати сабаб боши билан дарвозамизни ишғол қилди”, — деди Сервер Жепаров.

“Истиқлол” очколари сонини “Зоб Аҳон”ники билан тенглаштириб олиш имкониятини қўлдан бой берди. Томонларнинг Теҳронда ўтган илк ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлиб, Жепаров майдонда 84 дақиқа ҳаракат қилганди.

Қайд этиш керак, “Зоб Аҳон” ҳақида тасаввурларимизни кенгайтириб борсак, зарар қилмайди. Мазкур жамоа Чемпионлар Лигасида Тошкентнинг “Локомотив” клубига рақиб бўлади. Ушбу клуб “Насаф” рақиби “Персиполис” каби қўрқинчли бўлмаса-да, ҳар ҳолда сўнгги вақтларда ёмон таассурот қолдирмаяпти. Жамоа форс чемпионатида ғалабали сериясини кетма-кет 6 та ўйинга етказиб олди.

Championat.asia статистикаси

Муаллиф :
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика