Лавесси: "Наполи"га қайтиш ҳақида ўйлагандим, аммо клуб президенти қайтишимни истамади"

Aslanov Jasurbek
23 фев 2017, 14:16
"Наполи" собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "Хэбей Чайна Форчун" шарафини ҳимоя қилаётган Эсекьел Лавесси бир неча маротаба неаполликлар сафига қайтмоқчи бўлгани ҳақида гапириб берди.

"Наполи" - бу доимо носталгия. Кўп маротаба қайтиш ҳақида ўйлаганман, аммо клуб президенти қайтишимни истамади. Бир кун келиб Италияга қайтаман, аммо "Наполи"га эмас, уларга керак эмасманку.

"Интер"? Алоқалар бўлди, аммо ўтмадим. Футболчилар нега Хитойга кетишни исташади? Бу биринчи навбатда молиявий савол" - дейди Лавесси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia