Франция кубоги. "Ланс" ПСЖга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди, Ҳусанов жамоасини ўйинда олиб қолган голига муаллифлик қилди!

Alisher
23 дек 2024, 03:06
Франция кубоги 1/32 финал доирасидаги "Ланс" — ПСЖ ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва гол уришга эришди. Ҳусанов жарима зарбасидан узатилган тўпни рақиб дарвозасига михлаб қўйди. Ҳамюртимиз шунингдек 75-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Ҳусанов пенальтилар сериясидан олдинроқ, аниқроғи 90+6 дақиқада захирага олинди.


Қайд этиш керакки, ҳамюртимиз бугунги кубок баҳсида 5-рақам остида ўйнади.


"Ланс" — ПСЖ 1:1 (пенальтилар серияси бўйича — 3:4)

Голлар: 1:0 – 66 Ҳусанов, 1:1 – 70 Гонсалу Рамуш.

"Ланс": Коффи, Мачадо (Чавес, 90), Франковски, Медина, Дансо, Ҳусанов (Сарр, 90+6), Диуф, Эл Энауи, Томассон (Сотока, 89), Фюльжени (Давид Кошта, 70), Нзола.

ПСЖ: Сафонов, Мендеш, Пачо, Маркиньос, Хакими, Жоау Невеш, Витинья, Фабиан Руис (Заир-Эмери, 57), Дуэ (Гонсалу Рамуш, 66), Ли Кан Ин (Барколя, 66), Дембеле.

Огоҳлантириш: Стилл (57), Маркиньос (67), Ҳусанов (75).


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia