UZ

Сўнгги янгиликлар

08:18Бензема Роналду ва Раулга етиб олди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун "Навбаҳор" - "Оқ-тепа" ва яна учта ўйин бор   2 07:49"Дарвозанинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим ва зарба бердим". АГМКнинг тарихий гол муаллифига айланган Акром Комилов гол уришини сезганмиди?  8 07:26Флорентино Перес: "Ювентус" ва "Милан" Суперлигадан чиққани йўқ. "Барселона" эса ўйламоқда"  1 07:05Зидан "Кадис"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 05:33Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 05:20Миржалол Қосимов: "Мағлубиятдан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб, бизга далда бўлган ўзбекистонлик барча ишқибозларга катта раҳмат"  33 02:54Ла Лига. "Реал" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Бенземадан дубль  7 02:49Носир Ал Хелайфи "Ювентус" президенти Аньеллининг ўрнини эгаллади   4 02:41"Милан", МЮ ва "Арсенал" "Ювентус" марказий ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  2 02:23АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Астон Вилла"ни мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  1 02:17Франция Кубоги. Икарди хет-тиркка эришган кечада ПСЖ "Анже"ни аяб ўтирмади, "Монако" "Лион" устидан ғалаба қозонди  2 02:09Ла Лига. "Атлетик" бир киши кам бўлиб қолган "Бетис"ни юта олмади, "Вальядолид" мағлубиятдан қутулиб қолди, "Алавес" "Вильярреал"ни ютди  0 01:55ОЧЛ. АГМКдан суперкамбэк ва тарихий ғалаба!  305 01:51А Серия. Алекс Сандронинг дубли "Ювентус" ғалабасини таъминлади, "Интер" меҳмонда дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  1

Ла Лига. Мағлубиятлар гирдобидаги “Атлетико Мадрид” “Вильярреал” меҳмони бўлади ва 25-турнинг бошқа учрашувлари превьюси Янгиликлар

Ла Лига. Мағлубиятлар гирдобидаги “Атлетико Мадрид” “Вильярреал” меҳмони бўлади ва 25-турнинг бошқа учрашувлари превьюси

Кеча Испания чемпионатида 25-тур ўйинлари старт олди.

Ўтган турда нималар бўлган эди? “Реал Мадрид” меҳмонда “Вальядолид” устидан 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Барселона” ўз майдонида “Кадис” билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. “Реал Сосьедад” “Алавес”га ҳеч қандай имконият қолдирмади (4:0). “Атлетико Мадрид” эса ўз майдонида мағлубият қабул қилиб олди. “Леванте”га қарши ўйинда жамоа 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу ва бошқа натижалар билан якунига етган 24-турдан сўнг олдинда 25-тур кутмоқда. Қуйида мазкур турнинг қизиқарли учрашувлари анонси билан танишинг.

Кеча турнинг дастлабки ўйинида бир киши кам бўлиб қолган "Атлетик Бильбао" футболчилари "Леванте" майдонида 1 очко ишлаб олган эди.

Турнинг марказий учрашуви – “Севилья” – “Барселона”

Охирги вақтлар ишлари бироз орқага кетаётган “Барселона” меҳмонда турнир жадвалида ўзидан 2 очко орқада қолаётган “Севилья” билан ўйнайди. Қўшимчасига севиляликлар каталонияликларга қараганда бир ўйин кам ўтказган. “Барселона” ЕЧЛдаги мағлубият, “Кадис” билан дурангдан сўнг ҳафта ўртасида “Эльче”га қарши ўйин ўтказди ҳамда ғалаба қозонди. “Севилья” эса ўтган турда “Осасуна”ни мағлуб этган эди. Ушбу баҳсни ҳеч иккиланмай марказий ўйин дейиш мумкин. 27 февраль куни соат 20:15 да бошланадиган ўйин қандай натижа билан якунига етишини кўрамиз.

Севилья

Примера Дивизион . 25-тур

27/02/2021, 19:15

2
:
0
Тугади

Барселона

Усман Дембеле - 29', Лионель Месси - 85'

Стадион: Estadio R. Sanchez Pizjuan, 0 томошабин

Бош ҳакам: Alejandro Hernandez

45'
90'
31'  Фернандо
38'  Диего Карлос
45'  Серхио Эскудеро
46'  Мунир Эль-Хаддади (Юссеф Эн-Несири)
46'  Диего Карлос (Карим Рекик)
46'  Алехандро Гомес (Сусо)
46'  Карим Рекик
63'  Иван Ракитич (Оскар Родригес)
63'  Люк де Йонг (Оливер Торрес)
88'  Жоан Жордан
29'  Усман Дембеле
29'  Лионель Месси
42'  Лионель Месси
67'  Жерар Пике (Рональд Араухо)
71'  Педри (Ilaix Moriba)
82'  Усман Дембеле
82'  Усман Дембеле (Мартин Брейтуэйт)
82'  Рональд Араухо (Самюэль Юмтити)
85'  Лионель Месси

Ўзаро ўйинлар: Ла Лига доирасида бўлиб ўтган 153 ўйиннинг 36 тасида “Севилья”, 83 тасида эса “Барселона” ғалаба қозонган. 34 учрашувда томонлар 1 очкодан бўлишиб олишган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари:

Лукас Окампос, Маркос Акуня (“Севилья”). Ансу Фати, Серхи Роберто, Роналд Араухо, Филиппе Коутино (“Барселона”).

Мағлубиятлар гирдобидаги “Атлетико Мадрид” “Вильярреал” меҳмони бўлади

Мадриднинг “Атлетико”си ўз ўйинини стабил кўрсатди-ю, лекин сўнгги кунларда бироз оқсоқланишни бошлади жамоа. Чемпионлар лигасида “Челси”га мағлубият, Ла Лига доирасида “Леванте”га имконият бой берилиши уларга таъсир қилгани аниқ. Қизиғи, ушбу учрашувларнинг барчаси Мадридда бўлиб ўтган. “Вильярреал” ўтган турда меҳмонда “Атлетик Бильбао” билан дуранг ўйнади. Жамоа айни вақтда 24 ўйин ўтказиб, 37 очкога эга. Ғалаба қозонса бир поғона юқорила олмас, лекин мағлубият уларни пастга тушириб юборишлари мумкин. Ўз майдонида охирги вақт ишлари юришмаётган жамоани мағлуб этишга ҳаракат қилишлари аниқ. Ўйин 28 февралдан 1 мартга ўтар кечаси 01:00 да бошланади. 

Вильярреал

Примера Дивизион . 25-тур

01/03/2021, 00:00

2
:
0
Тугади

Атлетико Мадрид

Альфонсо Педраса - 25', Жуан Феликс - 69'

Стадион: Estadio de la Ceramica, 0 томошабин

Бош ҳакам: Ricardo De Burgos

45'
90'
33'  Жауме Коста
51'  Рауль Альбиоль
60'  Мои Гомес (Карлос Бакка)
60'  Альфонсо Педраса (Первис Эступиньян)
71'  Этьен Капу (Жауме Коста)
71'  Мануэль Тригерос (Алехандро Баэна)
25'  Альфонсо Педраса
35'  Фелипе
45'  Тома Лемар
46'  Тома Лемар (Жуан Феликс)
47'  Сауль Ньигес
69'  Жуан Феликс
76'  Луис Суарес (Жоффре Кондогбиа)
83'  Анхель Корреа (Лукас Торрейра)

Ўзаро ўйинлар: Жами бўлиб ўтган 39 ўйиннинг 14 таси “Вильярреал”, яна 14 таси эса “Атлетико Мадрид” ғалабаси билан тугаган. 1 ўйинда эса дуранг қайд этилган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари:

Алберто Морено, Францис Коклен, Марио Гаспар, Висенте Иборра (“Вильярреал”). Шиме Врсалко, Янник Карраско (“Атлетико Мадрид”).

Етакчиларсиз қолган “Реал Мадрид” “Реал Сосьедад”ни қабул қилади

Мадриднинг “Реал”ида кўп етакчилар жароҳат олган. ЕЧЛ ва Ла Лига доирасидаги сўнгги баҳсларда жамоа ғалаба қозонди, лекин қийинчилик билан. Айниқса, Чемпионлар лигаси нимочорак финал учрашувида жамоа 86-дақиқада ҳимоячи Мендининг голи эвазига ғалаба қозонди. “Реал Сосьедад” айни вақтда турнир жадвалида 5-ўринда. Мағлубият уларни пастга тушириб қўймайди. 24-турда жамоа ўз уйида “Алавес”ни тор-мор этди. Бу баҳс ҳам “Реал Мадрид”га осон бўлмаслиги аниқ. Мазкур ўйин 1 мартдан 2 мартга ўтар кечаси 01:00 да бошланади. 

Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 89'

Примера Дивизион . 25-тур

02/03/2021, 00:00

1
:
1
Тугади

Реал Сосьедад

Кристиан Порту - 55'

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Gil

45'
90'
61'  Иcкo (Винисиус Жуниор)
61'  Марко Асенсио (Родриго)
61'  Мариано Диас (Уго Дуро)
76'  Лука Модрич (Федерико Вальверде)
89'  Винисиус Жуниор
89'  Лукас Васкес
55'  Кристиан Порту
55'  Начо Монреаль
72'  Кристиан Порту (Андер Барренечеа)
76'  Андони Горосабель
82'  Александер Исак (Карлос Фернандес)
82'  Андони Горосабель (Модибо Саньян)
85'  Давид Сильва (Айхен Муньос)

Ўзаро ўйинлар: Испания чемпионати доирасида ўтказилган 147 ўйиннинг 83 тасида “Реал Мадрид”, 26 тасида эса “Реал Сосьедад” ғалаба қозонган. 38 учрашув дуранг билан якунланган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари:

Федерико Валверде, Марсело, Эден Азар, Алваро Одриосола, Даниел Карвахал, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Родриго, Карим Бензема (“Реал Мадрид”). Хосеба Салдуа, Аритс Аранбарри, Лука Сангали, Мигел Анхел Мойя, Аритс Элустондо, Карлос Фернандес (“Реал Сосьедад”).

Шунингдек, мазкур турда қуйидаги учрашувлар ҳам ўтказилади:

27.02  18:00  (Тошкент вақти)  “Эйбар” – “Уэска”

27.02  22:30  (Тошкент вақти)  “Алавес” – “Осасуна”

27.02  01:00  (Тошкент вақти)  “Хетафе” – “Валенсия”

28.02  18:00  (Тошкент вақти)  “Сельта” – “Вальядолид”

28.02  20:15  (Тошкент вақти)  “Кадис” – “Бетис”

28.02  22:30  (Тошкент вақти)  “Гранада” – “Эльче”

Совуқ кунларда Ла Лиганинг қайноқ ҳароратли учрашувларини томоша қилинг!

Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
27 фев 15:19:00
Buxoro Bexruz
Nasib bo'lsa barsa chempion bo'ladi
   
27 фев 13:28:25
Real Madrid BU Qirollik Klubi 95
Реал Мадридга омад.
   
27 фев 13:20:22
Aндижoн
Барсага омад
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика