Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди

Omonjon To`xtamirzayev
31 янв 2025
Озарбайжон чемпионати 21-тури доирасида Умарали Раҳмоналиев ҳаракат қилаётган "Сабаҳ" клуби сафарда "Кяпаз" билан куч синашди.

Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлади.

55-дақиқада Умарали майдондаги ўрнини Сейидовга бўшатиб берди. 

Ўйин давомида ҳисобда олдинда борганига қарамай, "Сабаҳ" имкониятни бой берди. Ҳамюртимизнинг жамоаси 21-турдан кейин 28 очко билан 5-поғонани банд этиб турибди.


Озарбайжон чемпионати
21-тур
"Кяпаз" - "Сабаҳ" 3:2 
Голлар: М.Ба (1:1), Али Самадов (2:2), Рауф Гусейнли (3:2) — Павол Шафранко (0:1), Жесси Секидика (1:2)
Четлатиш: Игор Ногейра (63`)




Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia