КХДР - Ливан учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради

Narzulla Saydullayev
4 сен 2019, 13:45
Эртага Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги дастлабки ўйинлар бўлиб ўтади.

КХДР терма жамоаси ўз майдонида Ливанни қабул қилади. Мазкур баҳсни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боришади. Шерзод Қосимовга қанотларда Ҳусниддин Ғофуров ва Санжар Шоюсупов ёрдам беришади.



КХДР - Ливан
5 сентябрь 2019 йил. Пхенянг, "Ким Ил Сунг" стадиони
Бош ҳакам:
Шерзод Қосимов (Ўзбекистон)
Қанот ҳаками 1: Ҳусниддин Шодмонов (Ўзбекистон)
Қанот ҳаками 2: Санжар Шоюсупов (Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Монгколчаи Печсри (Таиланд)
Назоратчи: Ёқуб Муҳаммад Жума Аҳмад (БАА)
Комиссар: Жинсонг Лиу (Хитой)


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›