Куртуа: "Оғир ҳафта ўтди"

Mirjalol Normatov
5 окт 2021, 00:20
"Реал" посбони Тибо Куртуа ЕЧЛ ва ЛаЛигада сўнгги ўйинлардаги мағлубиятлар ҳақида пост қолдирди.

Ўтган ҳафта давомида "Реал" ЕЧЛда "Шериф" ва ЛаЛигада "Эспаньол"га бир хил 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Омадсиз ҳафтани бирорта яхши натижасиз якунлаш оғир. Ҳа, бизга ҳам қийин бўлмоқда. Аммо жамоага ишонаман. Биз ўсишга эриша оламиз!", - деб ёзади посбон.

Айни дамда "Реал" ЕЧЛда 2 ўйиндан кейин 3 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, ЛаЛигада 17 очко билан қўшимча кўрсаткичлар эвазига пешқадамлик қилиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal