Кунья "Манчестер Юнайтед"га "йўқ" деди
17 авг 2022 10:34
Янгиликлар
Кунья "Манчестер Юнайтед"га "йўқ" деди
"Атлетико" ҳужумчиси Матеус Кунья фаолиятини испан клубида давом эттиради.
Мадридликларнинг захира футболчиси "Манчестер Юнайтед"нинг таклифига рад жавобини берган. Бундан ташқари, "Атлетико" ҳам бразилиялик футболчи билан хайрлашиш ниятида эмаслигини маълум қилган.
"Юнайтед" эса ҳужумчи учун 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр эди, аммо испан клуби товон пули бандини фаоллаштиришни талаб қилди, бу эса таклиф қилинган маблағдан анча юқори бўлар эди.
Кунья Ла Лига 1-тур доирасидаги "Хетафе"га қарши ўйинда атиги 10 дақиқа тўп тепди, аммо унга Луис Суаресдан қолган 9-рақамнинг берилиши Диего Симеоненинг футболчига ишонишини билдиради.
23 ёшли футболчи "Атлетико"га 2021 йилда "Герта"дан 26 млн евро эвазига ўтганди. Унинг "матрасчилар" билан шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар