UZ

Сўнгги янгиликлар

Кун қаҳрамони - "Робин Гуд" Янгиликлар

Кун қаҳрамони - "Робин Гуд"

Голландия мўжисидан кейин, жамоадан бирор бир футболчини ажратиб кўрсатиш қийин. Агар кўрсатмасак – бу нотўғри иш бўлади. Демак, ҳаммаси ҳақида навбати билан.
Биринчидан, испанлар билан ўйинда рақиб ҳимоясини ўткир тўп узатишлари билан кесган, шиддатли югуриши билан амалдаги чемпионларни довдиратиб қўйган Арьен Роббен қарши жамоа вакиллари кўзига ҳудда ёмонлик олиб келадиган шайтондек кўринганди. Шундай югурушларнинг бирида Роббен ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Иккинчидан, “Аякс”нинг 24 ёшли ҳимоячиси, терма жамоа сафида бир йил олдин дебют учрашувини ўтказган Дейли Блинд ажойиб ўйин кўрсатди. Айнан унинг аниқ тўп оширишларидан сўнг, Роббен ва ван Перси Касильяс дарвозасини ўққа тутишди.



Робин ван Перси ўйинни янада қизита олди. Мундиалнинг учинчи кунидаёқ голландлар сардори жаҳон чемпионатининг энг яхши голи учун ўз номзодини тақдим этди. Бош билан берилган ажойиб зарба, фақатгина Салвадордаги Голландия мухлисларни ажаблантиргани йўқ. ФИФА аъзолари ҳам “Манчестер Юнайтед” ҳужумчисини ўйиннинг энг яхши футболчиси дея тан олди.

“Мен урган голимни Луи ван Гал билан нишонладим, бунинг сабаби у ўйиндан олдин мен албатта гол уришимни таъкидлаганди” – дейди футболчи ўз ҳаяжонларини яширмай. “Ўйин ҳудди мураббий айтгандек бўлди. Испания устидан қозонилган ғалаба сири? Биз охирги бир неча кун Испания терма жамоасининг ўйин услубини ўргандик, ҳамма гап шунда.


 
Бразилиядаги илк голини урган ван Перси Голландия тарихида учта мундиалда гол урган биринчи футболчига айланди (кейинроқ эса бу ютуққа Арьен Роббен ҳам эришди). Робин ван Перси жаҳон чемпионлари дарвозасига ўзининг иккинчи голини 61-дақиқада уриши керак эди, аммо футболчининг зарбасини дарвоза тўсини қайтариб қолади. Футболчи барибир дублга эришади. Икер Касильяс тўпни қабул қилишда хатога ёъл қўяди ва Робин бундай имкониятдан унумли фойдаланади. Майдондаги таблода 4:1 ҳисоби қайд этилиби турганда у захира ўйинчиси билан алмаштирилади. Унинг ўрнига Жермейн Ленс сафга қўшилади.

Ўйинга сўнгги нуқтани  Роббен қўяди. Испаниянинг сенсацион мағулияти тарихда мухрланиб қолади, чунки мундиал тарихида амалдаги жаҳон чемпионлари бундай катта ҳисобда ҳозиргача мағлуб бўлишмаганди. Ван Перси ва унинг жамоаси Испаниянинг охирги эллик йилдаги энг йирик мағлубиятига сабаб бўлишди.



“Бу спорт, биз мағлубиятни қабул қилишдан бошқа иложимиз йўқ. Тан олиш керак, голландияликлар иккинчи таймда жуда кучли ўйин кўрсатишди. Биз қийин аҳволга тушиб қолдик ва мана шу тушкунликдан чиқиб кетишимиз керак” – дейди дель Боске.


championat.com сайтидан Жасур Асланов таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг