UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  0 15:53Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар бошланмоқда  0 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  1 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  4 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5

Кун қаҳрамони – Неймар Янгиликлар

Кун қаҳрамони – Неймар

Бразилия ёмон ўйнади. Ёки, агар хоҳласангиз бироз ёмон ўйнади.
Ўз майдонида кутилганидек эмас. Айнан шундай вазиятларда етакчилар ўзини кўрсатиши керак. Жамоангда ҳамма нарса ўхшаса етакчи бўлиш осон. Сен катта ҳисобда ғалаба қозонаётган жамоанг ўйинида икки ёки уч гол урасан. Бу натижалар фақат статистика учун. Сени мана шундай ишлар учун етакчи дейишмайди. Етакчи ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олмаса ҳам, жамоага керакли ёрдамини бера олиши керак.

Бутун Бразилия Неймардан кўп нарса кутишаётганди. Неймар – умид ва Луис Фелипе Сколари жамоасининг асосий қаҳрамони. Неймар бразилияликларнинг ягона жангчиси эмас, лекин кечаги ўйинда у трансляцияларда катта планда суратга олиниши бежизга эмас эди.

Бу мавсум Неймар учун энг омадлиси бўлмади. Аммо у Бразилия терма жамоаси таркибида ажойиб ўйин кўрсатиб бериши мумкин. Бир йил олдин, футболчи конфедерациялар Кубогида яхши ўйнаган, энди навбат мундиалга. "Барселона"да унинг ўйини ҳаммани ҳайратлантира олмади. У ўз бисотидан бир неча усулларни ишлатди. Бу ажаблантириши керак эмас. Каталония клубига қараганда Бразилия терма жамоасида ўзини эркинроқ тута олади. “Барселона”да Неймар ўзини камтаринроқ тутади, чунки у ерда ўзини жамоанинг етакчиси дея ҳис қила олмайди.

Неймар Хорватия билан ўйинни одатдагидек чап қанот ҳужум чизиғида бошлади. “Барселона”да асосан у чап қанотда ўйинни бошлайди, аммо клубига қараганда терма жамоада бу қанотда кўп ушланиб қолмайди. Илк дақиқалардан Оскар ишончсиз кўринди, Халк йўқолиб қолди, марказий ҳимоячи ва ярим ҳимоячилар ҳужумни жуда секин бошлашди, Фред тўпсиз ўйнади. Кейин эса Неймар марказга ўтди. Бу Халкга ёрдам бермади, аммо Оскар учун иш топилди, тўпни рақибдан олиб қўйиб ҳужумга ўтди ва ниҳоят учинчи голни урди(Сколари ва Моуриньо шунинг учун Оскарни асосий таркибда майдонга туширади). Неймар анча кутилган ўша имкониятга эга бўлди ва етакчиликни эплай олди.

Сариқ карточкага келадиган бўлсак, Неймар Лука Модрични кўриб, нима қилаётганини билиб турганди. Футболчи ўз тирсагини ишга сола туриб, мезбонларнинг бундай машҳур футболчиси эркинликка эга бўлишга ҳаққи борлигини билган. Неймар сариқ карточка билан сийланди. Бир неча дақиқадан сўнг хорватларнинг ҳимоя марказидаги ҳатосидан фойдаланиб, билярд зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.

Пенальтини эса Юичи Нишимура бразилияликларга очилиш ўйини учун миннатдорчилик сифатида совға қилди( тўрт йил олдин Равшан Эрматов ишонч билан ўйинни бошқарган бўлса, Нишимура унинг ғирт акси бўлди). Деян Ловрен Фред билан баҳсда қоидани бузмаган эди. Ўйин якунланишига 20 дақиқа қолганда ўйини ўхшамаётган Неймар пенальти қаршисига келади ва айнан шундай ишончсизлик билан тўпга зарба беради. Аммо у ўз жамоаси каби керакли натижага эришади , гол уради ва ғалабани таъминлайди.

Етакчи яна нима қилиши керак? Фаворит яна нима қилиши керак?

Жасур Асланов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика