Криштиану Роналду: «Мухлислардан фақат бир нарсани сўрайман»

Narzulla Saydullayev
19 апр 2017, 08:06
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Бавария»га қарши ўйиндан сўнг (4:2, икки ўйин натижаси – 6:3) ўз фикрларини билдирди.

«Агар яхши ўйнамасак «Бавария» гол уришини билардик. Улар буни исботлашди, аммо Мадрид бу Мадрид.

Биз яхши эдик. «Бавария»га олтита гол урдик, бу ғаройиб. Ҳақли равишда ғолиб бўлиб кейинги босқичга чиқдик.

Мухлислардан фақат бир нарсани сўрайман, мен томонга хуштакбозлик қилишмасин. Мен ҳар бир баҳсда бор кучим билан ўйнайман», – дейди Роналду.

«Бавария»га қарши ўйинларда Криштиану Роналду 5та гол урди. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com