Крис Гантер Уэльс терма жамоаси тарихига кирди

21 ноя 2018, 09:00
Футболчи терма жамоада ўйин ўтказиш бўйича рекорд ўрнатди.

Кеча Уэльс терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Албанияга (0:1) қарши ўйин ўтказди.

Учрашувда уэльсликлар таркибида ҳимоячи Крис Гантер ҳам иштирок этди. Бу ўйин унинг учун мамлакат бош жамоасидаги 93-учрашуви бўлди. 29 ёшли футболчи шу тариқа Уэльс сафида энг кўп ўйин ўтказган ўйинчига айланди.

Гарет Бэйл эса шу куни Уэлс сафидаги 74 ўйинини ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: OptaJoe