UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  0 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  0 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  7 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  11 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  10 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14

Коутиньонинг "Ливерпуль" мухлисларига хайрлашув хати Янгиликлар

Коутиньонинг "Ливерпуль" мухлисларига хайрлашув хати

"Барселона"нинг янги ўйинчиси Филиппе Коутиньо ўзининг инстаграм саҳифасида "Ливерпуль" мухлислари билан хайрлашди.

"Ливерпулга кўчиб ўтганимиздан бери мен ва оилам ўзимизни жуда қулай ҳис қилдик, кўплаб янги дўстлар орттирдик. Биз клуб ва мухлисларимизнинг буюклигини майдонда ва ундан ташқарида ҳис этдик. Умид қиламанки, мен "Ливерпуль" мухлисларида ёқимли хотиралар қолдирдим.

Мен "Ливерпуль"ни тарк этдим, чунки "Барселона" - менинг орзуйим.

"Ливерпуль" ажойиб тарихга эга буюк клуб эканлигини билардим. Аммо, ўзим учун кашф этган асосий жиҳат бу ернинг ўзига ҳос қалби ва руҳидир. Бу ернинг ўзига ҳослиги ва характери бор.

Мен "Ливерпуль"ни тарк этдим, чунки "Барселона" - менинг орзуйим. "Ливерпуль" мен амалга ошириб улгурган орзу эди. Мен клубга ҳаётимнинг 5 йилини бердим.


Умид қиламанки, мухлислар менинг қароримни қабул қиладилар. Янги нарсаларни синаб кўришга қарор қилдим. Юрген Клопп ва бутун жамоага фақат хурсандчилик ва омад тилайман. Бу ажойиб жамоа, улар ҳар куни янада яхшироқ бўлиб боришмоқда.

"Ливерпуль"нинг энг муҳим бўлаги - унинг мухлислари. Сизнинг қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорчилигимни билдиришга ожизман. Қаерда бўлсам ҳам, "Ливерпуль" юрагимда бўлади. You’ll Never Walk Alone", - деб ёзди Коутиньо.

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика