

"Мен ҳали бу ҳақда ўйламадим [келажаги ҳақида]. Бу дақиқаларгача фақат финал билан банд бўлдим. Энди мен қайтишим керак ["Барселона"га]. Ишлашни ва муваффақиятга эришишни хоҳлашимни айтишим мумкин. Кўрамиз, нима бўларкин.
Биз ажойиб мавсум ўтказдик. Бошидан жамоа жуда яхши тайёрланди ва "Бавария" ҳақли равишда ғалаба қозонди деб ўйлайман. Биз жуда бахтлимиз.
Мен Неймарга ажойиб мавсум ўтказганлигини ва ажойиб футболчи эканлигини айтдим. У бу титул учун ҳам, дунёнинг энг яхши футболчиси соврини учун ҳам бир неча бор даъвогарлик қилади", - дейди Коутиньо.



