

Энди гуруҳ босқичида ишончли ҳаракат қилган жамоалар чорак финалда баҳс олиб боради. Чорак финалнинг энг қизиқарли учрашуви Уругвай ва Бразилия ўртасида бўлиб ўтади. Баҳс 7 июль куни тонгда соат 06:00да бўлиб ўтади.
Чорак финал жуфтликлари билан танишинг:
5 июль, 06:00. Аргентина — Эквадор
6 июль, 06:00. Венесуэла — Канада
7 июль, 03:00. Колумбия — Панама
7 июль, 06:00. Уругвай — Бразилия.



