UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Стоунз: "Кейн ва Холанд? Уларнинг иккиси ҳам зўр"  0 13:31Неймар сафга қайтди  1 13:14Эмилиано Мартинес: "Месси - Аргентинанинг 99,9 фоизи, қолганлар 0,1 фоиз"  12 12:49"Манчестер Сити" эгалари яна бир клубни сотиб олмоқда  4 12:25Де Лигт: "Менимча, ЖЧ-2022да ўйнамайман"  5 12:06Қатардаги бинода аҳволи оғир деб айтилаётган Пеле расмини намойиш қилишди  4 11:45Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Нефтчи" футболчиси учун йилига 2 млрд сўм маош тўлашга тайёр  24 11:33"Ювентус" қишда фақатгина бир позиция учун футболчи сотиб олишга ҳаракат қилади  0 11:11Кроос Бундестимдаги пасайиш сабабини айтди  6 10:50Луи ван Гал Нидерландия термасининг муаммолари ҳақида гапирди  4 10:28Скалони: "Аргентина ўйиннинг бундай якунига лойиқ эмасди"  10 10:00Футзал. Олий Лига. “Максам-Чирчиқ” – “Оил Стар” баҳсида 13 та гол урилди, “Металлург” 5:4 ҳисобида “Бунёдкор”ни енгди ва бошқа натижалар (+бугунги учрашувлар ва жадвал)  0 09:30Марселонинг ўғли “Реал” билан илк шартномасини имзолади. У ёшлар чемпионатида 7 баҳсда 15+3 натижа қайд этмоқда  3 09:15Бразилия ТЖ мухлислари учун хушхабар  6 09:00Дюмфрис ЖЧ рекордини такрорлади  1

Кўп нарсани ҳал қиладиган ОФК йиғилиши (1-қисм) Янгиликлар

Кўп нарсани ҳал қиладиган ОФК йиғилиши (1-қисм)

Ноябрь ойи охирида ОФК ижроқўмининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда қитъа футболига оид турли масалалар муҳокама қилинади ва қарорлар чиқарилади.
Улардан энг муҳими сифатида ОЧЛ ва ОФК Кубоги учун мамлакатларга ажратиладиган ўринлар, 2016 йил ўтказиладиган 22 ёшгача футболчилардан иборат терма жамоалар учун Осиё чемпионати ва футзал бўйича қитъа чемпионати мезбони аниқланишини келтириш мумкин. Шунингдек, Осиёнинг энг яхши футболчисини аниқлаш ҳам ноябрь охирига белгиланган.

Йиғилишда ОФК ОЧЛ ҳамда ОФК Кубоги учун квоталар расман маълум қилинади. Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун ўша мамлакат рейтингда кучли 24таликдан ўрин олиши ва ўз минтақасида кучли 12 давлатдан бири бўлиши лозим. Шу билан бирга ОФК томонидан қўйилган 6  талабга жавоб бериши шарт. Техник стандарт (ОФК рейтинг баллари), клуб лицензия тизими, спорт ҳалоллиги, ПФЛ ташкилотчилиги, стадионлар ва логистика, виза, шароитлар ҳисобга олинади.

Ҳозирги ҳолатда ОФК рейтинги қуйидаги кўринишда ҳисобланмоқда:
рейтингни ҳисоблашда 70 фоиз клублар ва 30 фоиз миллий терма жамоа натижалари ҳисобланади, охирги 4 йилликдаги натижалар амалда бўлади. Унда ғалабага 3, дурангга 1 ва кейинги босқичга ўтилгани учун 3 очкодан берилади. Лекин ОФК Кубоги ва ОЧЛда қўлга киритилган очколар турлича бўлади. ОФК Кубогида қўлга киритилган ҳар бир очко ОЧЛнинг учдан бири сифатида ҳисоблаб қўшилади. Бу ОЧЛда 1 очко ОФК Кубогидаги 3 очко билан тенг деганидир. Клублар мусобақаларида биттадан кўп клуб иштирок этганда умумий очколар қатнашчилар сонига бўлиб юборилади. Биринчи ўриндаги ассоциация 100 очко олади ва бошқалар ўрнига қараб пропорционал равишда камайган очколарга эга бўлишади.

ОЧЛда ОФКнинг ушбу рейтингида дастлабки 24 поғонасидан ўрин эгаллаган мамлакат клублари иштирок этишлари мумкин. Албатта, бунда жамоалар лицензиядан ўтган бўлишлари, етарли шароитларга эга бўлиши белгилаб қўйилган. ОЧЛга саралаш босқичи 3 даврадан иборат бўлади ва ўйинлар фақат бир майдонда бўлиб ўтади. Рейтингда 7-12 ўриндаги давлатлар жамоалари ОЧЛ саралашида мағлубиятга учраса, улар ОФК Кубоги гуруҳ баҳсларида ўйнашади. Агар бу давлатлар жамоалари ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олса, унда чемпионатда кейинги ўринни эгаллаган клубга ОФК Кубоги гуруҳ босқичида иштирок этишга имконият берилади. ОЧЛда гуруҳ баҳсларидан кейин нимчорак, чорак, ярим финал ва финал икки ўйиндан иборат бўлиши сақлаб қолинади.

Рейтингда 25-32 ўриндаги ассоциациялар жамоалари ОФК Кубоги гуруҳ босқичи, 33-47 поғонадаги давлатлар клублари эса ОФК Кубоги плей-офф баҳсларида қатнашади. 2014 йилдаги ўринлар тақсимоти 2015-2016, 2016 йилдаги тақсимот эса 2017-2020 йиллар учун амал қилиниши ҳақида айтилганди. Бироқ бу ҳар бир йил охиридги йиғилишда ўзгариб кетиши ҳам мумкин.

ОФК Кубогида иштирок этувчи давлатлар камида битта “А” тоифадаги стадионга эга бўлишлари лозим. ОФК Кубогида ҳам саралаш раунди 3тадан иборат бўлади. Нимчорак, чорак ва ярим финаллар 2тадан майдонда ўтказилади. Финал эса финалчилардан бирининг майдонида бўлиб ўтади.

Ушбу йил ОЧЛ учун ўринлар тақсимотида Ироқ билан муаммо юзага келмоқда. Ироқ клублари  лицензиялашдан ўтмагани сабабли бу мамлакатнинг 1+1 ўрни бошқа давлатларга бўлиб берилиш эҳтимоли мавжуд. Бундай ҳолатда рейтингда юқорироқ бўлган Ўзбекистон ва БААда ушбу квоталарга эга бўлиш имконияти пайдо бўлади. Шунда биз 3+1 ўрнига эга бўламиз. Саудия Арабистони ва Эрон эса максимал ўринларга эга. Агар ОФК регламентга амал қилиб, лицензиядан ўтмаган давлатни ОЧЛга қўймаса, ундай ҳолда Ўзбекистон, БАА ва Қатарда ўринларни кўпроқ олиш имконияти бор. Бироқ ҳаммасини 29 ноябрда ўтадиган йиғилиш аниқлаб беради.

ОФК томонидан эълон қилинган якуний рейтинг шундай кўриниш олган:

1. Жанубий Корея

68,294

26,571

94,866

2. Саудия Арабистони

70,000

18,268

88,268

3. Эрон

50,794

30,000

80,794

4. Япония

47,161

29,946

77,107

5. Ўзбекистон

35,593

26,679

62,272

6. Австралия

38,708

19,232

57,940

7. БАА

35,667

22,125

57,792

8. Хитой

37,892

19,768

57,660

9. Қатар

36,335

19,768

56,103

10. Ироқ

26,052

21,054

47,106

11. Қувайт

31,441

13,982

45,423

12. Иордания

21,059

23,250

44,309

13. Таиланд

27,585

5,464

33,049

14.Уммон

9,640

20,946

30,586

15.Вьетнам

16,610

11,143

27,753

16. Баҳрайн

9,047

16,500

25,547

18. Индонезия

18,093

6,911

25,004

17. Ливан

11,864

13,179

25,043

19. Сурия

14,633

8,250

22,883

20. Гонконг

14,237

5,839

20,077

21. Мьянмар

7,860

11,089

18,949

22. Малайзия

10,975

7,179

18,153

23. Ҳиндистон

10,381

6,375

16,756

24. Сингапур

9,936

6,161

16,097

26.Мальдив

6,081

9,804

15,884

25. Фаластин

0,000

15.911

15,911

27. Филиппин

0,000

12,268

12,268

28. Тожикистон

0,297

11,464

11,761

29. Афғонистон

0,000

11,464

11,464

30. Туркманистон

0,000

10,554

10,554

31. КХДР

0,000

9,000

9,000

32. Қирғизистон

0,297

8,464

8,761

33. Лаос

0,000

7,554

7,554

34. Гуам

0,000

5,946

5,946

35. Яман

1,928

3,321

5,249

36. Шри Ланка

0,000

4,071

4,071

37. Бангладеш

0,000

3,643

3,643

38. Непал

0,000

3,268

3,268

39. Покистон

0,000

2,732

2,732

39. Тимор Лесте

0,000

2,732

2,732

41. Макау

0.000

2,625

2,625

42. Камбоджа

0,000

2,464

2,464

43. Хитой Тайпейи

0,000

2,089

2,089

44. Мўғулистон

0,000

1,554

1,554

45. Бруней

0,000

0,804

0,804

46. Бутан

0,000

.

.



Изоҳ: 1-устун мамлакат, 2-устун клублар баллари, 3-устун миллий терма жамоа баллари, 4-устун умумий балл.


Минтақалар бўйича клублар мусобақаларига тақсимот қуйидагича кўринишда бўлади. Умумий жадвалдан ҳар бир минтақанинг ўринга мос келувчини давлатини жойлаштирган ҳолда ўзингиз ҳам квоталар ҳақида хулоса чиқариш имкониятига эгасиз. Биз сизларга қулай бўлиши учун уни очиқ жадвал кўринишида (қўлланма сифатида) ҳавола этамиз:

Масалан, Ўзбекистон ўз минтақасида Саудия Арабистони ва Эрондан кейинги учинчи ўринни эгаллаб турибди.
 

Рейтинг

ОЧЛ гуруҳ

ОЧЛ плей-офф

ОФК гуруҳ

ОФК плей-офф

ОФК саралаш

1

3

1

2

3

1

3

2

2

4

2

2

5

1

2

6

1

1

7

1

1

8

1

1

9

1

0

1

10

1

0

1

11

1

0

1

12

1

0

1

13

1

1

14

1

1

15

1

1

16

1

1

17

1

1

18

1

1

19

1

1

20

1

1

21

1

1

22

1

1

23

1

1

Умумий

12

9+6

6

15

7

 
Биз учун яна 22 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоаларнинг Осиё чемпионати мезбони номи аниқланиши ҳам катта аҳамиятга эга.

Давоми бор...

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика