UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Юрген Клопп футболчисини "Ювентус"га қўйиб юборишни истамаяпти  5 00:58Хитой. "Бейжинг Гоан" Карлос Тевес жамоасини мағлуб этди, Кримец эса...  4 00:48"Челси"да янги мавсумда ким сардор бўлиши маълум  1 00:21Райола илинтириш учун янги футболчи топди  6 00:10Неймар ПСЖ билан 6 йиллик шартнома имзолайди  24 00:03Россия премьер лигаси: Шомуродов захирада қолган баҳсда "Ростов" ютқазди, амалдаги чемпион "Спартак" эса яна дуранг ўйнади  15 23:45"Бавария" футболчиси икки ойга сафдан чиқди  0 23:23Самуэль Это’О яна жамоасини ўзгартириши мумкин  3 22:55Конте "Челси" сафига яна футболчи келиб қўшилиши мумкинлиги ҳақида гапирди  4 22:39Карлос Бакка "Марсел"га ўтади  2 22:14"Тоттенхэм" ҳам МЮ қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  5 21:47Матип: "Ўтган мавсум фаолиятимдаги энг ёмони бўлмади, аммо ўйинимни кучайтиришим керак"  3 21:16Моуриньо Де Хеанинг келажаги ҳақида якуний гапни гапирди  18 21:00Спорт. Курашчиларимиздан медаллар шодаси, МакГрегор Мэйвезерни ўлдириш учун рингга чиқади  0 20:45Кьеллини: "Яхши формада бўлмай туриб, Месси ва Неймарга қарши чиқиш қийин"  19

24 дек 16:00
Янгиликлар

Клублар учун энг муҳим жараён

Қиш фаслида табиат уйқуга кетиши инсон психологиясига ҳам таъсир кўрсатади.
Шу сабабли бизда қишда футбол ўйнаш ёки машғулотларда иштирок этиш ёқимли ҳолат эмас. Шунга қарамай, айнан қишки тайёргарлик клублардаги энг муҳим жараён сифатида баҳоланади. Чунки мавсум давомида жамоанинг қандай ўйин кўрсатиши кўп жиҳатдан жисмоний тайёргарликнинг тўғри олиб борилганига боғлиқ бўлади. Декабрь охири ва январь бошида бизда клублар биринчи йиғинларни бошлашади.

Илк йиғинда футболчилардан кўпроқ терлаш талаб қилинади. Шунинг учун аксарият ўйинчилар қишқи машғулотларни унчалик ёқтиришмайди. Чунки дам олишдан қайтган инсонга ишлашни қайтадан бошлаш, кўп жисмоний юклама олиш ёқмайди. Ўйин билан боғлиқ машқларнинг ўзи кам бўлади. Асосан югуриш, тренажёр залида меҳнат қилиш гарданга тушади. Тўғри, ҳар бир мураббийда бошқалардан фарқ қилувчи услуб бўлади, лекин асосий эътибор барибир жисмоний имкониятларни ошириш, мавсумга куч йиғиш бирламчи вазифа этиб белгиланади. Бундай паллада энг муҳим нарса мураббийнинг шогирдларига ўша машқларни бажариш нима учун зарурлигини тўғри тушунтириши ва жамоадаги умумий кайфиятни кўтаришдир. Айтайлик, дам олишдан қайтиб келгандан сўнг бирданига ўртача суръатда 1200 метрдан 5 марта югуриш ҳеч кимга ёқмаслиги табиий. Бу ҳолат кўпроқ МДҲ давлатларида қўлланилади. Чунки футболчиларнинг профессионаллик даражаси ҳали ўта юқори даражада эмас. Шу туфайли таътилдан қайтган ўйинчиларда вазннинг ортиб кетиши кузатилади. Бундай шароитда мураббийлар имкон қадар тезроқ юкламали машғулотлар ритмига қайтишга уриниб, “нагрузка”ни кўпроқ беришади. Оқибатда бу футболчиларга хуш келмайди.

Охирги йилларда европалик бир қатор мутахассислар мавсумга тайёргарлик машқларини ҳам тўп билан ишлаш асосида ўтказишга тушишди. Бу асосан голландиялик мураббийлар услуби саналади. Шу билан бирга Феликс Магат сингари футболчиларнинг футболчиларга жисмоний юкламани биздаги мураббийлардан ҳам кўпроқ берадиган мутахассислар топилади. Дортмунднинг “Боруссия” клуби айнан жисмоний жиҳатдан тайёргарликни юқори қилиш эвазига ҳозирги савиясига чиқди. Бу жамоа охирги йилларда майдондаги рақибларидан кўпроқ масофа босиб ўтгани эътиборга молик. Бироқ бундай ҳолатда вақтида ротацияни амалга оширмаслик ёки футболчига шунчаки дам бермаслик ўша ўйиннинг сафдан чиқишига олиб келиши аниқ. Қишки тайёргарлик жараёни қандай бўлишини жамоа ўйин фалсафасига мос равишда мураббийнинг ўзи белгилаши зарур. Масалан, интенсив ҳолатда машқ қилишни тўпсиз ва тўп билан амалга ошириш мумкин. Мураббий шогирдлари кўнглига йўл топишни мақсад қилса, буни тўп билан бажаришга ҳаракат қилиб, ўйинчиларни руҳлантиришга интилади. Чунки футболчиларнинг руҳияти шундайки, улар тўп билан машқ қилиш ҳолатида жараён қанчалик юқори суръатда давом этаётганини ҳис қилишмайди. Тўпсиз эса худди кимдир уларни мажбурлагандек, ич-ичидан хоҳламасдан ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин. Декабрь ойининг охирги ўн кунлигида барча жамоалар тайёргарликка киришишди. Улар учун энг муҳим палла бошланди дея оламиз.

ЎФФ “Про” лицензияси учун ўтказаётган курсларда олий лигада ишлаётган жамоалар бош мураббийларининг аксарияти таҳсил олмоқда. Уларга инглиз ва немис мутахассиси айнан жисмоний тайёргарлик борасида дарс бергани қувонарли ҳол бўлди. Балки, улардан баъзи нарсаларни ўзлаштирган мураббийларимиз қишки йиғинларни ўзгартириш киритган ҳолда ўтказишга уринишар. Чунки қандайдир янгиликни кўриб, уни татбиқ этиш истаги одамда доимо кучли бўлади. Дарслар мураббийлар янги мавсумга тайёргарлик режаларини тузадиган вақтда бўлиб ўтди. Натижада бизнинг мутахассислар режага ўзгартириш киритиш, уни янги машқлар билан бойитиш имкониятига эга бўлишди. Европалик мураббийларнинг ўргатган нарсаларидан 20 фоизини ўзлаштиришган бўлса ҳам бу анча фойда келтиради. Ҳар мавсумнинг иккинчи ярмига келганда 14 жамоанинг ярмидан кўпи жисмоний толиқишга дуч келгани сезилиб қолмоқда. 26 ўйиндан иборат мавсум учун бу жуда ёмон кўрсаткич ҳисобланишини айтмасак ҳам мухлслар яхши билишади. Уларнинг ишида ижобий ўзгаришлар бўлиши футболимиз савияси учун жуда зарур.

Шу ўринда Европада ўтказилган баъзи бир ҳолатларни мисол тариқасида келтириб ўтсак. Болалар футболида ёшларга таълим беришни яхшилаш учун биринчи навбатда машғулотга ажратилган вақтни тўғри тақсимлай олишга эътибор қаратилади. Футболчининг ёшлигидан техник машғулотлар кўп бўлмаса, кейинчалик унда бундай хусусият шаклланмайди. Яхшиямки, ҳозир аксарият болалар мураббийлари замонавий машғулот жараёнларини кузатиб, техник маҳоратни ўстиришга интилишмоқда. Катталар жамоаларида эса шунинг акси. Клубларга техник тарафдан тайёр футболчилар келиши лозим. Жисмоний ва тактик имкониятларни кейинчалик ўстириб борса бўлади. Бизда ёшларга ўсмирлик вақтиданоқ оғир жисмоний юкламалар берилиши натижасида улар яхши ўйнагандек таассурот қолдиради, бироқ техник тарафдан бўш эканликларини кўриш мумкин. Авваллари жамоаларда бир неча нафардан техникаси юксак ижрочилар бўларди. Ҳозир эса уларнинг сони бармоқ билан санарли даражада камайиб кетган. Тайёрлов тизимида йўл қўйилган хатоларнинг таъсири бутун бир авлод тарбияланувчиларига таъсир қилган. Шу билан бирга жисмоний тайёргарликда хатога йўл қўйилган. Бунда ўша пайтларда мураббий бўлиб фаолият олиб борган инсонларни айблаш ҳам ноўрин. Чунки кам ҳақ тўлангани сабабли мураббийлар машғулотларни оддийгина ўтказиб кетаверишган. Ҳозир эса бундай ҳолатни деярли кузатмаймиз.

Жисмоний машқлар бажаришда футболчиларни чалғитишнинг яна бир усули ҳар кунлик машғулотни алоҳида, такрорланмас қилиб тузиб чиқиш. Хорижлик мураббийларнинг устунлик тарафи айнан шунда. Улар машқларни ўзгартириш орқали футболчиларда уларга бўлган қизиқишни оширади. Натижада ўйинчилар зерикиб қолишмайди. Табиийки, ушбу вазият мавсумга тайёргарликнинг кўнгилдагидек ўтишига олиб келади. Яна хорижда йиғин ташкил қилиш ҳам футболчиларда ишга бўлган муносабатни ижобий тарафга ўзгартиради. Чунки янги жойда бўладиган машқлар инсонга бошқача таъсир қилади. Шунинг учун Европанинг энг гранд клублари ҳам мавсумга тайёргарликни чет эл давлатларида олиб боришади. Аслида ўзларида барча шароитлар яратилган бўлишига қарамай. Хорижда йиғин ўтказаётган клубларда футболчиларнинг янги муҳитни ҳис этишлари бўйича муаммо бўлмайди.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  126
Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  149
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО) 
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО)
Англия премьер лигаси гегемонлари "Челси" ҳамда...  78
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: