Клопп: "Кеча "Сити"ни ўйинини кўрдим ва ўйлаб қолдим: "Қандай қилиб улардан кимдир 20 очко ўтиб кетган"

Alisher
23 июн 2020, 18:45
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг кечаги тур доирасидаги "Ман Сити"нинг "Бёрнли" (5:0)га қарши ўйини ҳақида гапирди.

"Кеча "Манчестер Сити"нинг ўйинини кўрдим ва ўйлаб қолдим: "Қандай қилиб улардан 20 очко ўтиб кета олган жамоа бор? Биз аниқ ниманидир тўғри қилдик", - дейди Клопп.

"Ливерпуль" Англия чемпионати доирасидаги 30 турдан сўнг 83 очко жамғарди. Клоппнинг жамоаси эртага "Кристал Пэлас" билан ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" бундан олдин кетма-кет икки мавсум АПЛ бош совринини боши узра баланд кўтарган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/JamesPearceLFC