Кике Сетьен: "Неймарни шуғуллантиришни хоҳлардим"

Alisher
23 май 2020, 10:20
"Барселона" бош мураббийи Кике Сетьен ПСЖ форварди Неймар билан ишлашдан бахтиёр бўлишини айтди.

"Албатта, мен қачондир Неймарни шуғуллантириш имкониятига эга бўлишни хоҳлардим. 

Яхшиямки, дунёнинг энг кучли футболчисини шуғуллантиришдек орзуимга эришдим. Мен Месси ҳақида гапирмоқдаман.

Нима бўлишини кўрамиз [Неймар ҳақида], аммо мен бундан хурсанд бўлардимми, нега йўқ?", - дейди Сетьен.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: beIN Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›