Кичик Почеттино ҳам “Тоттенхэм”дан кетди

Eldor Akmurzayev
31 янв 2021, 22:50
19 ёшли вингер Маурицио Почеттино “шпорлар”ни тарк этиб, “Уотфорд”га ўтди.

“Уотфорд” Маурицио Почеттино билан шартнома имзолаганини эълон қилишдан мамнун, у U-23 жамоасига бориб қўшилади”, деб ёзилади “Уотфорд” хабарида.

Кичик Почеттино 2015 йилдан бери “Тоттенхэм” системасида фаолият олиб бораётганди. У жорий мавсум лондонликлар ёшлар жамоасида 8 ўйинда қатнашиб, битта гол урди. Мавсум аввалида эса у “Тоттенхэм” билан янги шартнома имзолаганди. Бироқ, асосий жамоада вингер бирорта ҳам баҳсда майдонга тушмади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/WatfordFC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›