Кэррик: "Манчестер Юнайтед"да қолмоқчиман"

Aslanov Jasurbek
13 ноя 2014, 13:46
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Майкл Кэррик келажакдаги режалари ҳақида гапириб берди.

Клуб ҳозирча у билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлагани йўқ.

"Тўғрисини айтсам, клуб мен билан янги битим имзолашини кутмагандим. Бу ҳодиса янги йил арафасида бўлади деб ўйлайман. "Манчестер Юнайтед"да қолишни истайманми? Албатта! Яна қаерга ҳам борардим" - дейди Кэррик.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com