Кьеллини "Реал"га ўтиши мумкин

Alisher
17 июл 2021, 15:18
Туриннинг "Ювентус" клуби билан шартномаси якунига етган Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллини Испания чемпионатига йўл олиши мумкин.

36 ёшли футболчининг янги иш жойи Мадриднинг "Реал" клуби бўлиши мумкин. "Қаймоқранглилар" устози Карло Анчелотти тажрибали ҳимоячининг трансферига қизиқмоқда.

Жоржо 2005 йилдан бери Турин клуби шарафини ҳимоя қилади.

Футболчи ўтган мавсум Италия чемпионати доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fichajes.net