UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40ЕЧЛ 2017/2018. Гуруҳ босқичига чиққан барча клублар номи маълум   0 08:20«Бешиктош» Туркия чемпиони бўлди  0 08:01«Бенфика» - Португалия кубоги соҳиби  0 07:52Месси 4-марта «Олтин бутса»ни қўлга киритиб Роналдуга етиб олди  13 07:50"Қўқон-1912": "Металлург" билан учрашувига тайёргарлик бошланди  3 07:05Ўзбекистон кубоги: "Насаф" - "Пахтакор" жавоб ўйини олдидан  5 01:48Италия. «Интер» «Удинезе»ни таслим қилди ва бошқа ўйинлар  1 01:46«Обод»: «Локомотив» ўринбосарлари билан ўйнадик  1 00:55"Марсель" "Барселона" ҳимоячисига даъвогар  0 00:35«Милан» ҳимоячисидан антирекорд   1 00:10Луис Энрикенинг ёрдамчиси «Сельта» бош мураббийи бўлди  5 23:45Тоттининг "Рома"даги сўнгги ўйини қандай ўтди? ФОТО  24 23:25Манчини кейинги ҳафта «Зенит» бош мураббийи бўлади  0 23:05"Машъал": Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб баҳсига тайёргарлик бошланди  8 23:02Италия. «Рома» Тоттининг сўнгги ўйинида ғолиб бўлди   2

01 авг 15:38
Янгиликлар

КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА. «Championat.ASIA» меҳмони – Олександр Пишур (II қисм)

Олександр Пишур иштирокидаги интервьюнинг дастлабки қисмини тақдим этгандик.
Биринчи қисм. Навбат иккинчи қисмга.

- Кейин «Таврия»да тўп тепдингиз. Статистикангизга назар ташласам, энг кам ўйинингизни шу клубда ўтказган экансиз?
- «Таврия» фаолиятимдаги энг катта ҳато. Аввалига мавсумни «Волинь»да бошлаган эдим. У ерда мийямни айнитишди ва мен «Таврия»га кетдим. У ерда эса захирада қолдим.

- Кейин «Оболонь»га бордингиз. У ерда эса жамоа молиявий муаммога дуч келди. Умуман сўнгги йилларда Украинада кўплаб клублар билан бундай муаммони кузатяпмиз...
- Ўша йил биринчи лигадан «Сталь» кучлилар сафига чиқди. Аммо молиявий ҳолатининг яхши эмаслиги сабаб яна қуйи лигада иштирок этадиган бўлди. «Оболонь» чакки жамоа эмас эди. Моддий техника базаси Украинадаги энг яхшиларидан бири ҳисобланар эди. Раҳбарлар келиша олишмаганликлари учун шундай муаммолар юзага келган эди. Ҳозир Украинада пули бор жамоалар кучлилар сафида ҳаракат қилишяпти.

- «Металлист» узоқ йиллар давом этган «Шахтёр» ва «Динамо» монополиясига барҳам берди. Мана энди «Днепр» қўшиляпти. Россия ва Украина ўртасидаги фарқ?
- Россияда барча жамоалар молиявий жиҳатдан анча баққуватлар. У ерда бир нечта жамоалар чемпионлик учун кураш олиб борадилар. Бизда эса «Металлист»га маҳаллий раҳбарлар орасида эътибор ортди. Жамоа яхши мураббийга эга ва таркиб анча йиллардан бери ўзгармайди. Ўтган йили «Динамо»да революция юз берди. «Металлист» эса бундан унумли фойдаланиб қолди. «Днепр» аввалдан яхши жамоа. Нима учундир сўнгги лаҳзаларда уларга нимадир етмай қолади. Доимий тарзда биринчи даврани юқори кайфиятда ўтказиб, якунда очколарни бой бериб қўядилар. Ҳозир «Черноморец»нинг ҳам ишлари яхши бўлиб қолган. Ҳеч ким жамоани Eвролигага чиқади деб ўйламаган эди.

- Дарҳақиқат, «Металлист» бунга осонликча эришмади. Бу жамоани 3 йилдан бери Туркия йиғини чоғида кузатаман. Ҳамма жамоа 1та автобусда юрса, «Металлист» 2та автобусга тўла футболчи ва ходимлар билан йиғин ўтказади...
- 4 нафар массажчи, психолог, маслаҳатчи, яна мен билмаган бир неча соҳа вакиллари. Ундан ташқари «Металлист»ни базаси ва болалар футболига яратган шароити аъло даражада.

- Чемпионатимиз савияси қандай деган саволни бермаймиз. Буни ўзимиз яхши биламиз. Шундай бўлсада, ўйинларимиз ҳақида қандай фикр билдира оласиз?
- «Бунёдкор»га қарши аксар жамоалар сўнгги ўйин сифатида майдонга чиқадилар. Бизга қарши ўйнаган барча жамоалар «Бунёдкор»ни тўхтатишга ҳаракат қилишади. «Сўғдиёна» билан бўлиб ўтган учрашувда рақиб ҳимоячиси майдондан четлатилганидан кейин биз кўплаб гол уришга эришдик. Биринчи турда рақибимиз чемпионатга тайёр эмас эдилар. Биз эса ОЧЛда ўз ўйинимизни бошлаб юборган эдик.

- Истаган жамоа кучли жамоага қарши битта ўйин учун тайёрлана олади. ОЧЛда Таиланд жамоаси буни яна бир бор исботлади. Аслида улар «Бунёдкор»дан кучли эмас эди. Фаолиятингизда шундай ўйинлар бўлганми?

- Ҳа. Словакияда «Слован» устидан ғалаба қозонганмиз. Украинада эса «Динамо» ёки «Шахтёр» жамоалари билан дуранг ўйнар эдик.

- Сиз учун Шевченко ким-у, Шацких ким? Шацких «Динамо»да Шевченкони ишини давом эттира олди…
- Собиқ иттифоқдан кейин Андрей Шевченко МДҲнинг энг яхши ҳужумчиси деб биламан. Шевченко Украина футболининг афсонаси! Шацкихни яхши биламан. Ҳозир ҳам Украинада тўп тепяпти. Унга қарши бир неча маротаба ўйнаганман. Меҳнатдан қочмайдинга футболчи.


Пишур билан бўлиб ўтган жонли суҳбатимизни ёқимли анъанамиз билан якунладик. Сайт ижодкорлари билан эсдалик учун суратга тушган футболчи, ўз фаолиятидан келиб чиқиб дўстлар таркибини тузиб берди.


Дарвозабон: Виталий Постранский «Волинь»
Ҳимоячилар: Андрей Гриченко («Волинь»), Олег Птачик, Роман Киренкин (иккиси «Днепр» Белоррусия), Сергей Симинин («Волинь» ва «Заря»)
Ярим ҳимоячилар: Игор Скоба («Волинь»), Валентин Платонов, Никита Каменюка, Андрей Воробей («Заря»),
Ҳужумчилар: Олександр Пишур, Виталий Неделько («Волинь»)


Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди

Эртага ушбу интервьюнинг видеосини томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  109
Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО
Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  90
"Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО "Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО
Испания кубоги финалида "Барселона" "Алавес"...  70
Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади
Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган 3та учрашув бўлиб ўтди.  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: