Кавани “ПСЖ” тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди

27 янв 2018, 22:26
“ПСЖ” ҳужумчиси Эдинсон Кавани Франция чемпионатининг “Монпелье”га қарши беллашувда ҳисобни очди.

Бу ҳужумчининг Париж клуби таркибидаги 157-голи сифатида қайд этилди. Шу тариқа уругвайлик ҳужумчи “Пари Сен-Жермен”нинг тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

Кавани Француз клуби сафида 156 та гол киритган Златан Ибрагимовични ортда қолдирди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Live