Кавани "Барса"га ўтмоқчи. У катта эҳтимол билан ярим йиллик шартнома имзолайди

Alisher
18 дек 2021, 16:45
Форвард Эдинсон Кавани январда "Манчестер Юнайтед"дан кетишга яқин.

34 ёшли уругвайлик футболчи "Барселона" таклифини қабул қилишга қарор қилди. Кавани Каталония клуби билан январда шартнома имзоламоқчи.

Битим катта эҳтимол билан 30 июнга қадар амал қилади. Қайд этиш керакки, Каванида "Бока Хуниорс"дан ҳам таклиф бўлган эди, аммо уругвайлик "Барса" сабаб у таклифни рад этди.

Эдинсон жорий мавсум АПЛ доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca