UZ

Сўнгги янгиликлар

10:59Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос Тошкентга келади  11 10:45"Менда улардан 3та" - Азар "Олтин тўп" ҳақида  5 10:38Куперга ва футболчиларга раҳмат айтиб ишлашда давом этамиз  59 10:15ПСЖ Мбаппенинг нархини белгилаб олди  12 09:40Андер Эррера МЮдан кетмайди   12 09:23Olamsport: Нурмагомедов UFC президентига мурожаат қилди, Жокович чорак финалда ва бошқа хабарлар  1 09:20Энди Кэрролл “Тоттенхем”га ўтиши мумкин   4 08:59Жеймс Милнерни “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда майдондан четлаган ҳакам ким эканлигини биласизми?   14 08:40Роналду Месси билан яна тенглашиб олди   27 08:19Жардим АПЛда иш бошлаши мумкин   7 07:59Бельерин учун мавсум якунланди   7 07:48Расман: “Барселона” Кевин-Принс Боатенгни ўз сафига қўшиб олди   31 07:33Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  27 07:29А Cерия. “Ювентус” “Кьево”ни йирик ҳисобда таслим қилди   7 01:40Александр Гейнрих илтимос қилди!  125

Каталониянинг икки клуби ЛаЛига етакчилари билан тўқнашади Янгиликлар

Каталониянинг икки клуби ЛаЛига етакчилари билан тўқнашади

Испанияда бугун 20-турнинг навбатдаги 4та учрашуви бўлиб ўтади.

Кеча ушбу турнинг илк ўйинида "Хетафе" "Атлетик"ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. ЛаЛиганинг икки гранди "Барселона" ва "Реал" ўз учрашувларини эртага, якшанба куни ўтказишади. Ҳозир эса 20 январдаги баҳсларга қисқача тўхталамиз.


"Эспаньол" - "Севилья"

"Севилья"нинг "Атлетико" устидан қозонган ғалабаси Винченцо Монтелла жамоаси учун ғалабали серияни бошлашга туртки бериши мумкин. "Эспаньол" кетма-кет тўртта учрашувдан бери мағлубиятга учрамаётган бўлсада, меҳмонлар бунга чек қўйиши мумкин. Ҳа, мезбонлар ва меҳмонлар Испания Кубоги доирасида катта куч сарфлашди. Бироқ захира куч борасида меҳмонлар устун. Худди ижрочилар сони каби.


"Атлетико" - "Жирона"

"Севилья"дан учралган мағлубият "матрасчилар" учун кучли зарба бўлди, бироқ бу муваффақиятсизлик туфайли "Атлетико" муаммолар гирдобида қолади дегани эмас. "Ҳиндулар"нинг навбатдаги рақиби жорий мавсум ЛаЛигада кўпчиликни ҳайрон қолдирган "Жирона". Ўтган турда улар "Лас-Пальмас"ни 6:0 ҳисобида таслим этишди, бироқ "пальмалар" турнирнинг аутсайдерларидан бири. Ушбу баҳсда кўпчилик "Атлетико"нинг ғалабасига ишонч билдиришмоқда, биз ҳам кўпчилик сафидамиз.


"Вильярреал" - "Леванте"

"Реал"га қарши баҳсдаги 3 очкони "Вильярреал" катта меҳнат эвазига қўлга киритди. Ғалабали серияни давом эттириш учун рақиб жуда мос. "Леванте" сўнгги уч учрашувда мағлубиятга учради ва бирорта гол ура олмади. Айни дамда жамоа ЛаЛигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқда. "Қурбақалар" еврокубокларда ўйнаш учун курашаётган "сариқ сувости кемаси"га қарши туриб бера олиши жуда қийин... Бироқ улар голсиз серияга барҳам беришга уриниб кўришади.


"Лас-Пальмас" - "Валенсия"

"Канарейкалар" "кўршапалаклар" билан уйда ўйнаганига кўп бўлмади ва ўша баҳсда Марселино Тораль йигитлари дуранг қайд этишган. Аммо кучлар тенг келган ўйин Испания Кубоги доирасида ўтказилган эди. "Лас-Палмас"нинг қўлга киритган очколари тартибли ўйин эвазига қўлга киритилган, аммо сўнгги учрашувларда "Пальмас"нинг ҳимояси оқсамоқда. Бу жиҳатни ҳисобга олсак, "Валенсия" уйга 3 очко билан уйга қайтади.


Бугунги учрашувлар вақти:

17:00. "Эспаньол" - "Севилья" (Aleziya.com, Матч ТВ! Футбол 3)

20:15. "Атлетико" - "Жирона" (Aleziya.com, Футбол ТВ)

22:30. "Вильярреал" - "Леванте" (Aleziya.com, Матч ТВ! Футбол 2)

00:45. "Лас-Пальмас" - "Валенсия" (Aleziya.com, Футбол ТВ)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди
Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Австралия - Ўзбекистон...  1886
Эктор Купер: "Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман" Эктор Купер: "Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман"
Австралия - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб ...  595
19 йил деганда Ўзбекистон терма жамоаси 1/4 финалга чиқа олмади 19 йил деганда Ўзбекистон терма жамоаси 1/4 финалга чиқа олмади
7 маротаба Осиё Кубогида қатнашган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз ...  356
Бугун 19:00. Австралия - Ўзбекистон Бугун 19:00. Австралия - Ўзбекистон
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида нимчорак финал...  297
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг