

39 ёшли испаниялик "Реал Мадрид" фонди бош директори ўринбосари сифатида иш бошлади. Ҳозирча унга қандай ваколатлар топширилгани маълум эмас.
Касильяс "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоаси таркибида 1998-2015 йиллар давомида 725 ўйинда қатнашган ва 750 гол ўтказиб юборган.
"Реал" билан у 19 совринга чиққан, шуларнинг 5таси Примеро чемпионлиги бўлса, 3таси ЕЧЛ бош соврини ҳисобланади.



