Карло Анчелотти: "Реал" жаҳоннинг энг нуфузли клуби"

Aziz Tukhtamuradov
18 ноя 2021, 07:09
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти клуб натижалари ва тарихи ҳақида гапирди.

"Реал" буюк тарихга эга ва жаҳоннинг энг нуфузли клуби. 

Клуб 13 маротаба Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган. Буни бошқа хеч ким уддалай олмаган. Қадриятлар ва чорловлар эвазига бу уддаланган. Айнан шунинг учун ҳам "Реал" ҳозирги даражада.

Бу клубни бир неча йил олдин ҳам бошқаришга улгурганман. Энди қайтганман ва яна "Реал"даги ишимдан завқ олишга интиляпман", - деди Анчелотти "Реал" дастури асосида ўқиётган Европа университети талабалари билан суҳбатда. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: realmadrid.com