

УЕФА талқини бўйича йилнинг энг яхши эркак футболчиси деб Карим Бензема топилди. Бензема ўтган мавсум ЕЧЛ ва Ла Лигада супер ўйинлар кўрсатиб, иккала мусобақада ҳам зафар қучганди.

Кучли учликка 34 ёшли француздан ташқари “Реал” дарвозабони Тибо Куртуа ва “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ҳам киритилганди.
"Реал Мадрид" ўтган мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Бензема турнирда 12 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга ошириб, тўпурарга айланди.



