UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  9 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Камолиддин Кенжаевга ёрдам бериш мақсадида ўтказилаётган хайрия тадбири дастури ҳақида Янгиликлар

Камолиддин Кенжаевга ёрдам бериш мақсадида ўтказилаётган хайрия тадбири дастури ҳақида

22 ноябрь куни Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида “Насаф” жамоасининг собиқ ўйинчиси – Камолиддин Кенжаевни ҳам моддий, ҳам маънан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган хайрия акцияси доирасида катта тадбир ўтказилади.
Ушбу хайрия акциясининг Қашқадарё вилояти бўйича вакили – сайтимиз маъмури Зиёдулла Сафаровнинг бизга берган маълумотларига кўра, ҳозирги кунда ушбу тадбирга тайёргарлик авжига чиққан.

Ушбу тадбир вилоят ва шаҳар ҳокимияти раҳбарлари томонидан ҳам маъқулланди ва бу хайрия тадбирини ўтказишга яқиндан ёрдам беришмоқда.

Шуниси диққатга сазоворки, вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ва кенг жамоатчилик ҳамда саҳоавтпеша инсонлар, бу хайрия тадбирида фаол иштирок этиш истакларини билдиришмоқда. Мана шундай пайтда ҳалқимизни нақадар бағри кенглиги, саҳоватпешалигини кўриб, беихтиёр кўнглинг мағрурликка тўлади.
 Шу буюк халқ вакили эканлингдан кўнглинг тоғдек кўтарилади кишининг.

Мана шу бўлажак хайрия тадбири дастури нималардан иборат бўлади, ҳозир ана шу ҳақда маълумот бериб ўтишни маъқул топдик.

“Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз” хайрия тадбирининг дастури қуйидагилардан иборат:
 Хайрия тадбирининг ўтказиш жойи: Қарши шаҳри, “Геолог” спорт мажмуаси

Хайрия тадбирининг ўтказиш санаси: 2014 йил 22 ноябрь
 15:00да – Хайрия тадбирини очилиш маросими, Қашқадарё вилоят ҳокимининг маърузаси.
 15:10да – Хонанда Алижон Исоқов бошчилигидаги санъаткорларнинг концерт дастури
 15:40да – “Насаф” футбол мактабининг 2005-2006 йилларда тўғилган тарбияланувчилари ўртасида футбол ўйини (10 дақиқадан икки бўлим, 5 дақиқалик танаффус).
 16:05да – Концерт дастурининг давоми
 16:15да – Камолиддин Кенжаев дўстлари ўртасида футбол шоу учрашуви (20 дақиқадан, икки бўлим, 10 дақиқа танаффус). Танаффус пайтида яна Алижон Исоқов концерт дастурини давом эттиради.
 17:05да – Хайрия дастурини якунлаш маросими.

Албатта, футбол ишқибозларини 15:40да бошланадиган футбол учрашувида кимлар майдонга тушиши қизиқтириши табиий ҳол. Шуни инобатга олиб, жамоалар таркиби билан олдиндан таништириб ўтамиз.

“Насаф – 2006” футбол жамоаси таркиби:
 Дарвозабонлар – Пётр Гизимчук, Дилмурод Тошматов
 Ҳимоячилар – Даврон Файзиев, Ботир Қораев
 Ярим ҳимоячилар – Вали Келдиев, Рўзиқул Бердиев, Нурали Султонов, Шуҳрат Тошпўлатов
 Ҳужумчилар – Константин Боев ва Зафар Холмуродовлар
 Мураббийлар: Норқул Даминов, Камолиддин Кенжаев

“Қашқадарё футбол юлдузлари” жамоаси таркиби:
 Дарвозабонлар – Элдор Суюнов, Санжар Қувватов
 Ҳимоячилар – Шоҳруҳ Гадоев, Шерзод Аъзамов, Отабек Шукуров
 Ярим ҳимоячилар – Фаррух Сайфиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Зоҳир Қўзибоев
 Ҳужумчилар – Кенжа Тўраев, Зафар Полвонов
 Мураббий: Зоир Тўрақулов

Жамоалар таркибида ўзгаришлар ҳам бўлиши мумкин, чунки юқорида номи тилга олинган футболчилардан ташқари тадбирда иштирок этиш истагини билдирадиган инсонлар кундан-кунга кўпайиб бормоқда.

Ушбу хайрия тадбири барча қизиқувчилар учун очиқ ҳисобланади, яъни хайрия тадбирида ҳар ким иштирок этиб, маданий ҳордиқ чиқариши мумкин.

Сўзимиз охирида яна бир марта хайрия тадбири учун очилган махсус ҳисоб рақамини эслатиб ўтмоқчимиз:

Ҳисоб рақам: 20206000100000194000
 Банк коди: 00194
 Банк номи: ДАТ Асака банк Қашқадарё филиали

Мурожаат учун телефонлар: +99895-505-11-17, +99890-988-67-55


“Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз” хайрия тадбири
 ташкилий гуруҳи
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика