Кальдерон: "Реал" Касильяс ўрнини босиш учун 63 млн. евро сарфлади"

Aslanov Jasurbek
27 мар 2019
"Реал" собиқ президенти Рамон Кальдерон яна бир бор "Қироллик клуби" раҳбариятини танқид қилди.

"Реал" Касильяс ўрнини босиш учун 63 млн. еврога беш нафар посбон сотиб олди. Кўпчиликнинг фикрича, беш йил ўтганига қарамай Икер ҳозир ҳам "Реал" дарвозасини қўриқлай олар экан" - деб ёзди Кальдерон ўз "твиттери"да.

Журналист Федерико Жей Родригес Кальдерон фикрига қўшилмади: "Касильяс ўрнини Кейлор Навас эгаллаган бўлса, қайси беш дарвозабон ҳақида гап кетяпти? "Реал" у билан кетма-кет уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди. Эсингиздами, "Реал" ўнинчи Чемпионлар лигасини қўлга киритаётганида ким хато қилгани? Бахтингизга ҳаммасини Рамос тўғирлади".

Касильяс Родригес фикрига қуйидагича жавоб ёзди: "Аҳмоқ бўлма Феде... Сен яхши журналистсан".


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com