Жулио Баптиста: "Беллингем менга Зидан ва Лэмпардни эслатмоқда"

Mirjalol Normatov
22 окт 2023
Жулио Баптиста "Реал" футболчиси Жуд Беллингемни Зинедин Зидан ҳамда Фрэнк Лэмпардга қиёслади.

"Реал"да ўйнар экансан, доимо эътиборда бўласан. Жуднинг мияси жуда яхши ишлар экан. Муваффақият ва босим билан яхши курашмоқда.

Бироқ ундан сабрли бўлишини талаб қиламиз, чунки футболдаги эхтирослар қандай бўлишини биламиз. Қачонки футболчида барчаси яхши кетаётган экан, уни мақтаймиз, натижада футболчиларнинг юлдузи сўниб қолиши мумкин.

Ҳозир Жудда барчаси яхши. Бироқ у барчаси унчалик ўхшамаслигига ҳам тайёр бўлиши керак.

Унинг кучли сифатлари мени Зиданни ёдга солмоқда. У Зидан каби техник қобилиятларга эга деб ҳисоблайман. Бироқ унда гол уриш қобилияти янада кўпроқ. Шунингдек, унинг ўйинларини кўриб, Лэмпард ҳам ёдга тушади. Унинг идеал позицияси - ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлиш. Уни дарвозага яқинроқ жойлайвериш керак", - деди "Реал"нинг собиқ футболчиси.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal