Жоржиньо ва Эмерсон ўзига хос натижага эришди

Sherzod Nurmatov
12 авг 2021, 19:10
Лондоннинг "Челси" клуби аъзолари Жоржиньо ва Эмерсон Пальмери Европа футболи тарихини қайта ёзишди.

Улар бир йил ичида Чемпионлар Лигаси, УEФА Суперкубоги ва Европа чемпионати ғолиблигини қўлга киритган биринчи футболчилар бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" 29 май куни Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди ва кеча тунда УEФА Суперкубогини ютди.

11 июль куни Жоржиньо ва Эмерсон Италия термаси билан Евро-2020 финалида Англияни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›