

“Осон ўйинлар бўлмайди. Арманистон яхши бошлаб, ўзининг кучли томонларидан фойдаланди. Кейин эса биз ташаббусни ўз томонимизга оғдириб, ўз футболимизни кўрсата бошладик. Ўйин боришини ўзгартира олдик ва ҳақли ғалабага эришдик. Биз илк дақиқаларимизни мослашиш учун сарфладик. Кўплаб ноаниқ паслар бўлди. Аммо бу ҳайратланарли эмас, боиси Еревандаги майдон шунчаки расво эди. Аммо биз унга кўникдик”,—дейди Жоржиньо.



