UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0 23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0 23:40Қозоғистон Лига кубоги. "Турон" ва "Ордабаси" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  0 23:27"Тоттенхэм" 60 млн фунтлик ўйинчисини Саудия Арабистонига қўйиб юборишга тайёр  0 22:47Расман: Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди  9 22:39Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" Чераннинг голи эвазига "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  7 22:30Назорат учрашуви. "Бунёдкор" "Арал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 21:58МЮ товон пули 60 млн евро бўлган испаниялик хавбекка қизиқмоқда  1 21:32"Ман Юнайтед" Маунтни сотишни режалаштирмаяпти. Хавбек янги мавсумда ўзини кўрсатмоқчи  1 21:06"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди, Нишоновдан хет-трик!  3 21:01Фюллькруг Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин  1 20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  7 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  1 19:33РПЛ. "Локомотив" голларга бой учрашувда "Акрон"ни мағлубиятга учратди  5 19:12"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси: Таркибимиз маълум  2

Жиддий "юришлар" пайти келдими?! Янгиликлар

Жиддий "юришлар" пайти келдими?!

Тунда кўпчиликни типирчилатиб қўйган мақола чоп этилди.

Ушбу мақола ўзбек футболидаги кўплаб шахслар, клублар ва спортни ёритувчи ОАВларнинг почтасига юборилган хабар асосида ёзилган. Қуйида ўша мақолага линк бериб кетаман, сабаб ҳар эҳтимолга қарши яна бир ўқиб олишингиз учун.

"ЛОКОМОТИВ" ФУТБОЛЧИСИ ЎЗИ ИШТИРОК ЭТГАН ЎЙИНГА ПУЛ ТИККАНМИ?

"Ўзини 188bet букмейкерлик компанияси инспектори деб таништирган шахс "Локомотив" клуби футболчиларининг келишилган ўйинларда қатнашганини иддао қилган. Ушбу хатда "Локомотив" футболчиси Кахи Махарадзенинг келишилган ўйинларда қатнашгани борасидаги далиллар қўшимча қилинган", - деган жумла билан бошланган мақоланинг асосий қисми.

Очиғи, бу мавзу кўтарилгач кўздан уйқу қочди. Ҳар қанча уринмай, ухлаб қололмадим. Бошимда қатор саволлар ва фикрлар айланмоқда...

Унга кўра, "Локомотив" сардори Кахи Махарадзе ва қатор футболчилар ўз жамоалари иштирокидаги ўйинга пул тикишган гўё. Юқоридаги мақолада қатор фактлар ҳам келтирилган, ушбу расм (скриншот)ларни ҳам ўша хатни ҳаммага жўнатган кимдир юборган.

Қандайдир группада Кахи (Kakhi-) дан бошқа ёзганлар кимлар? Булар: "TONI" ва "E K". "E K" - бу катта эҳтимол билан исм ва фамилияси айнан шу ҳарфлардан бошланувчи кимдир. Ёзганларига қараганда, "E K" инглиз тилини жуда яхши билмайди ёки тоза инглизчада эмас, бошқа қайсидир мамлакатда ишлатиладиган инглиз тилини билади. Масалан, ҳиндларнинг инглизчаси умуман бошқача бўлгани каби. Ёки у шунчаки гугл транслейт (google translate)дан фойдаланади. "TONI" - эса балки серб бўлиши мумкин деган тахминим бор. Сабаби, "TONI" сербчага ўхшаш тилда ёзган. Унинг ёзганларини сербчадан қидириб кўрдим. Айнан ўша сўзлар йўқ, лекин Тони ёзган "da es debda" сўзига ўхшаш бошқа сўз чиқиб келди. Бу - "да эс дабогда". Таржимаси: Ҳа, албатта. Гапларни "грамотный" ёзадиган футболчи, мураббий ёки футбол ичида ишловчи одамлар жуда кам. Ҳарфларни тушириб ёзадиганлари жуда кўп ва балки бу ерда жаноб "TONI" айнан "да эс дабогда" деб ёзмоқчи бўлгандир. Балки...

"E K"нинг гапини мақоладан келтираман: "Дўстим, улар саккиз дақиқадан сўнг ишлашни бошлашди. Ҳозир барча ўйинчилар жазавага тушишган ва сардор Кахидан пул сўрашмоқда. Шу билан бирга улар бутун мавсум ишлашмоқчи. Сабаби, клубда пул бор".

Бу Суперлига 12-туридан ўрин олган ва 17 июнь куни бўлиб ўтган "Сўғдиёна"га қарши ўйин ҳақида. Ўша учрашувнинг 53-дақиқасида, яъни 2-бўлимнинг саккизинчи дақиқасида Махарадзе Шоҳруз Норхоновнинг оёғига тепган ва кетидан босиб олган. Ва Кахи буларни ҳаммасини ВАР бор ўйинда қилган. ВАР борлигини била туриб очиқчасига қизилга ўйнаган. Шу жойида бор йўғи 2 кун олдинги ўйинда содир бўлган эпизод ҳаёлга келди. Ўзбекистон кубоги 1/4 финали доирасида "Локомотив" жамоаси Қаршида "Насаф"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ана шу беллашувнинг 43-дақиқасида Манучеҳр Сафаров ва Акмал Мозговой ўртасида кичик келишмовчилик юзага келади. Ҳар икки жамоа футболчилари бир-бирларига нисбатан кескин ўйнашади ва орада бироз тортишув бошлангандек бўлади. Аммо, бир қарашда ҳаммаси яна сокинлашаётгандек кўринган бир паллада Махарадзе катта тезликда важоҳат билан югуриб келиб вазиятни кескинлаштириб юборган. Яъни, бу ерда ҳам у қизил карточка томон "юриш" қилгандек гўё.


Юқоридаги "E K"нинг гапида "Шу билан бирга улар бутун мавсум ишлашмоқчи" деган жумла бор. Бу эса пул тикаётганлар бир киши эмаслигини англатади. Мақолада ҳам 5 нафардан дейилган жойи бор.

Ҳозир Кахи Махарадзе ва яна қайсидир кимсаларни очиқчасига айбламоқчи эмасман. Сабаби, айбсизлик презумпцияси ҳақида хабарингиз бор. Айбсизлик презумпсияси - айбдорнинг жинояти қонуний тартибда исбот қилинмагунча, уни айбсиз деб фараз қилиш. Яъни, кимнидир олдиндан айбдор ёки жиноятчи деб аташ учун қонуний исбот керак. Лекин, тарқалган маълумотлар билан уларни айбсиз деб ҳам тасаввур қила олмаймиз. Ҳаммасини вақт кўрсатади.


Кахи чиндан ҳам шу ишларни қилган бўлса, унинг шериклари ким? Ва улар бу ишларни кимлар орқали қилишган? Нега бирданига номаълум бир одам шунча маълумотни бутун футбол оммасига сиздириб юборди? Дейлик, охирги 2 мавсумда яна қайси ўйинларда шундай "пешка сурилган"? Саволлар жуда кўпайиб кетди. Уларга жавоб топилишини жуда хоҳлаяпман.

Менимча, бу маълумотни ҳаммага сиздирган номаълум шахс келтирилганидек 188bet букмейкерлик компанияси инспектори эмас. Агар чиндан шундай бўлганда улар бу маълумотларни ФИФА, ОФК, ЎФА ва балки спорт радарга жўнатган бўларди. Яъни, жисмоний шахслар ёки ОАВлар почтасига эмас, расмий ташкилотларга мурожаат қилинарди. Балки, кимларнингдир ўртасида юзага келган низо сабаб кимдир кимдандир аламини шу йўл билан олмоқчи бўлдими? Бу маълумотлар кенг далага сочиб ташланганида бир гап бор. Ўша гап нима эканлигини билишни жуда хоҳлардим.

Балки, шу баҳона футболимизни бироз тозалаб олармиз. Ва бу "тозалаш" қолганларга яхши дарс бўлармиди. Балки, мана энди жиддий "юришлар" пайти келгандир...

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика