Жерард февралдан “Ливерпуль” академиясида иш бошлайди

Aslanov Jasurbek
21 янв 2017
“Ливерпул”нинг собиқ сардори Стивен Жерард мерсисайдликлар сафига қайтмоқда.

Кейинги ойдан бошлаб, яқиндагина футболчилик фаолиятига нуқта қўйган Стив “Ливерпуль” академияси мурабиийига айланади.

"Бундай қарорга шунчаки ҳиссиётларим туфайли келганим йўқ. Мен бу борада “Ливерпул”га нимадир таклиф этишим мумкин. Клуб мен учун қанчалик аҳамият касб этиши ҳақида тушунтириб ўтиришим шарт бўлмаса керак.

Бу жиддий вариант эди. Мен жамоага ёрдам бера олишим мумкинлигини ҳисэтиб турибман”, дейди Жерард.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: «Ливерпуль» расмий сайти