UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55"Ювентус" спорт директори Гвардиола ҳақидаги саволга жавоб берди  2 23:30А Серия. Мавсумнинг сўнгги баҳслари бошланди (онлайн натижа)  12 23:17U-20 ЖЧ. Кейинги босқичга чиққан илк термаларнинг номи маълум бўлди  2 23:00А Серия. "Ювентус" мавсумни мағлубият билан якунлади  3 22:50"Бавария" раҳбари Ковачнинг келажагига аниқлик киритди  2 22:40"Насаф" билан ўйин пайтида шифохонага олиб кетилган Муҳаммадиевнинг оёғи синди  25 22:35«Барселона» навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади  15 22:29Темурхўжа Абдухолиқов: "Футболчилар Фёдоров учун ўйнашди, биз мураббий истеъфога чиқарилишини истамаймиз"  22 22:15МЮ афсоналари «Бавария»ни тор-мор этди  15 22:10Рўзиқул Бердиев: "Вазиятга реал қараймиз, биз айни пайтда кучли учликка киришга қодир эмасмиз"  39 22:02Андрей Фёдоров: "Локомотив" атрофидаги гап-сўзлар бизга умуман таъсир кўрсатгани йўқ"  15 21:39Миржалол Қосимов: "Раҳбариятдан истеъфо сўрайман"  57 21:37Шота Арвеладзе: "Сидиқов 6 ойга сафдан чиқди"  19 21:30Папастатопулос: "Мхитарян учун ҳам Европа лигасини ютишимиз керак"  2 21:05Де Хеа "Манчестер Юнайтед" билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Нега?  12

Жерар Ульенинг "Ливерпул"даги фалсафаси қандай бўлган? Янгиликлар

Жерар Ульенинг "Ливерпул"даги фалсафаси қандай бўлган?

Ўз пайтида "Ливерпул"ни бошқариб катта натижаларга эришган франциялик мураббий Жерар Улье fourfourtwo.com сайтига футбол фалсафаси нималардан иборат экани ҳақида сўзлаб берди.

Тўпни вақтли эгаллаш

- "Ҳимояланишнинг йўллари кўп. Сиз ўз дарвозангиз яқинида ҳимояланиб ҳам тўпни олиб қўйишингиз мумкин. Бунинг учун орқадаги тўртта ҳимоячига катта масъулият юкланади. Лекин энг яхшиси тўпни майдон марказига яқинроқ жойда, рақиб ҳали жарима майдончасига етиб келмасданоқ олиб қўйишга уринишдир. Мен "Ливерпул"ни бошқарганимда биз кўп ҳужум қилиб, голлар уришга ҳаракат қилардик. Шу боис вақтлироқ ҳимояланишга ўтганмиз. Ва кўпинча тўпни майдоннинг рақиб томонида олиб қўярдик. Ҳозир тўпга жамоавий тарзда эга чиқиш авж олган, лекин менинг услубим бунақа эмасди. Мен ҳужумкор ярим ҳимоячиларга ҳам бу ишни топширардим".

Тезликдаги танаффус

- "Биз қарши ҳужумда ўйнайдиган жамоа эмасдик. Тезлик устида кўп ишлардик. Тўп бизга тушдими, имкон қадар тез ҳужумга ўтиш керак. Кўп жамоалар бу усулни қисқа паслар орқали амалга оширишади, лекин ҳужум қилишнинг йўллари кўп ва ҳужум уюштирганда баъзан танаффус ҳам керак. Жамоа чарчаб қолмаслиги учун вақти-вақти билан ўйин тезлигига танаффус қилиб туриш лозим. Бунинг учун сизга тўпни узоқ масофага ошириш қўл келади. Қолаверса, қанот футболчиларининг тезкорлиги ва портловчи қарши ҳужумлар жамоа фойдасига ишлайди. Сиз икки ё уч марта тўп узатиш орқали тезда рақиб жарима майдончасига кириб боришингиз мумкин".

Ҳужумчиларни таъминлаб туриш

- "Барча кучли клублар ҳужумдаги тезкор учликка эга бўлишни хоҳлашади. Бизда шундай ўйинчи бор эди: Майкл Оуэн. У ўта тезкор, шу билан бирга вазиятлардан фойдалана оладиган ҳужумчи бўлган. Унинг ўйинни ўқиши даражаси ҳам юқори эди. Шунингдек, мен ўйнатган таркибда Эмиль Хески ҳам асосий фигуралардан бўлган. У жисмоний жиҳатдан бақувват бўлиб, рақиб ҳимоячиларига кўплаб қийинчиликлар туғдирарди. Сал орқароқда ўйнаган Стивен Жеррард билан Дэнни Мерфи жуда катта ҳажмдаги ишни бажаришарди. Ҳужумда муваффақиятли ўйнаш учун ҳужумчиларни тез-тез тўп билан таъминлаб турган маъқул".

"Илон стратегияси"

- "Кучли жамоаларга қарши ўйинларда мен доим ҳар хил тактика ишлаб чиқишга ҳаракат қилганман. Мана шундай тактикалардан бирига "илон стратегияси" деб ном бергандим. Бир нарсани нунтманг, ҳеч қачон биринчи дақиқадан бошлаб кескин ҳужумга ўтишни ўйламаслик керак. Шундай жамоалар бўладики, улар ҳатто ўн киши бўлиб ҳимояга ётиб олишади. Улар ҳам кучли, лекин эҳтиёткор. Мен ишлаб чиққан "илон стратегияси" мана шундай ўйинларда қўл келарди. Яъни, биз худди илонга ўхшаб рақибни авраб секин-аста ўз жарима майдончаси томон қамаб борардик. Кейин бирдан ҳужумга ташланиб гол уришга ҳаракат қилардик. Бунинг учун сизга узун паслардан фойдаланиш шарт эмас, қисқа тўп узатиш орқали рақиб дарвозаси томон яқинлашиб борасиз. Бунинг учун аввало сабрли бўлиш керак. Кейин бирданига рақибни "чақасиз" ва қарабсизки ҳужум гол билан тугайди".

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг