
Посбон жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг кекса футболчига айланди.
Саудия Арабистонига қарши ЖЧ-2018 учрашувида майдонга тушган Эл-Хадари мундиаллар тарихидаги энг ёши катта футболчи (45 ёш) сифатида рекорд қайд этди. Аввалги "кекса ўйинчи" 43 ёшида ЖЧ-2014да иштирок этган колумбиялик дарвозабон Фарид Мондрагонга тегишли эди.

"Узоқ ўйладим ва халқаро фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Терма жамоадаги биринчи ўйинимга 22 йил, 4 ой 12 кун бўлибди. Ўйлашимча, бу фаолиятимни якунлаш учун энг яхши он. Терма жамоа сафида ўйнаганимдан, Миср халқи учун меҳнат қилганимдан фахрланаман" - деб ёзди Эл-Хадари "Фейсбек"даги саҳифасига.