

ОФК сайтининг хабар беришича, саудияликлар 25 март куни Қувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Мазкур баҳс Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
Бош мураббий Эрве Ренар миллий жамоани 22 мартдан йиғишни мақсад қилган. Саудия Арабистони гуруҳда 8 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида эса 9 очко бор. Ҳар икки жамоа ўртасидаги баҳс шу йилнинг июнь ойида ўтказилади.



