UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:08Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  15 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  5 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Аргентина Украинани тор-мор этди Янгиликлар

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Аргентина Украинани тор-мор этди

Футзал бўйича ЖЧ "C" гуруҳ 1-тур доирасидаги Аргентина — Украина ўйини бўлиб ўтди.

Аргентина — Украина 7:1

Голлар: Кевин Аррьета (19, 32),  Алан Бранди (19), Матиас Роса (21), Кристиан Борруто (30, 40), Агустин Пласа (38) — Петро Шотурма (16)

Аргентина: Николас Сармиенто, Лукас Боло Алемани, Матиас Роса, Лусиано Гауна, Пабло Таборда (с)

Захира: Николас Кравецки, Лукас Триподи, Анхел Клаудиньо, Агустин Пласа, Себастьян Корсо, Кристиан Борруто, Константино Вапораки, Алан Бранди, Кевин Аррьета.

Украина: Олександр Сухов, Назар Швед, Микола Микутик, Ихор Черниавски, Петро Шотурма (с)

Захира: Кирло Цупун, Юрий Савенко, Андрий Мелнюк, Евгений Жук, Ростислав Семенченко, Данил Абакшин, Михайло Зварич, Артём Фареник, Ихор Корсун


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. 

40. Шотурма огоҳлантирилди. 

40.ГОЛ! Борруто ҳисобни ўта йирик кўринишга келтирди! 

39. Ўйновчи дарвозабон Миколанинг зарбасири Аргентина посбони қайтарди. 

38. ГОЛ! Пласа қарши ҳужумда бўш қолган дарвозага узоқ масофадан тўп киритди. 

38. Фол. Аргентина зарарига. 

Аргентина тайм-аут олди. 

35.Зарба! Семенченконинг яна бир зарбаси дарвоза устидан юқорилаб кетди. 

33. Зарба! Семенченконинг уринишига аниқлик етишмади. 

32. ГОЛ! Тезкор қарши ҳужум натижасида Арриета бўш дарвозани ишғол қилди! 

30. ГОЛ! Борруто рақиб дарвозабонининг хатосидан унумли фойдаланиб, деярли бўш дарвозани ишғол қилди

28. Украиналиклар босим қилишмоқда, аммо аргентиналиклар зарбага қўйишмаяпти. 

26. Зарба! Стандарт вазиятни Микола хавфли, аммо ноаниқ зарба билан якунлади. 

25. Зарба! Украиналикларнинг хавфли зарбасини Саримиенто маҳорат билан қайтарди. 

23. Украиналиклар томонидан йўлланган икки зарба дарвозага қадар аниқ етиб бормади. 

21. ГОЛ!  Матиас Роса чап қанотдан бошланган ҳужумни муваффақиятли якунланди! 

21. Иккинчи бўлим бошланди. 

Тайм якунланди. 

20. Фол. Аргентина зарарига.

19. ГОЛ! Аргентинанинг навбатдаги ҳужумини Бранди қойилмақом якунлади! 


19. ГОЛ! Арриета дабль-пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди! 

19. Украина 6-фолни ишлаб олди,  Зварич огоҳлантирилди. Аргентина дабл-пенальти тепади. 

18. Зарба! Корсонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси ньаниқ кўриниш олди.

16. ГОЛ!  Украиналикларнинг комбинацион ҳумини Шотурма чап оёқдаги зарбаси билан маромига етказиб қўйди! 

15. Зарба! Миколанинг ўнг қанотдан йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтарди. 

14. Аргентиналикларнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

14.Украина бешинчи фолни ишлаб олди. Игорь Корсун огоҳлантирилди. 

13. Бурчак узатмасини Семенченко чиройли зарбага айлантирди, яна дарвозабон маҳорати. 

12. Зарба! Болонинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, Суховга бориб тушди. 

11. Зарба!  Черниавскийнинг жарима майдонига яқин нуқтадан йўллаган хавфли зарбасини Сармиенто қайтарди. 

10. Зарба!  Клаудиньонинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Сухов қайтарди. 

Украина тайм-аут олди. 

8. Фоль. Украина зарарига. 

6. Зарба! Боруттонинг кучли зарбасини Сухов қайтарди. 

5. Зарба!  Суховнинг зарбасини Аргентина посбони эгаллаб олди. 

3. Зарба!  Украиналикларнинг илк уриниши хавфли чиқди, аммо ноаниқ. 

1. Ўйин бошланди!

— Салом! Тез орада футзал бўйича ЖЧ-2024 "C" гуруҳ 1-тур доирасидаги Аргентина — Украина ўйини бошланади. Ушбу баҳсни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз!

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика