UZ

Сўнгги янгиликлар

15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  43 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  5 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0

ЖЧ-2022 саралаш. 3-турдан кейин барча гуруҳлардаги вазият Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаш. 3-турдан кейин барча гуруҳлардаги вазият

Кеча, 10 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд 3-тур баҳслари ўтказилди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги турни йирик ғалаба билан якунлади. "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтган баҳсда Яман термаси 5:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Йигитларга ажойиб ўйин учун раҳмат айтган ҳолда қуйида бошқа гуруҳлардаги вазиятга тўхталиб ўтамиз. 


"A" гуруҳи - Хитой, Сурия, Филиппин, Мальдив, Гуам. 

Ўз майдонида Гуамни қабул қилган Хитой рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ўйинда Вуй Лей билан Элкесон ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйган бўлса, Янг Ксу 4та гол урди. Сурия эса Омар Ал Соманинг 2та голи эвазига Мальдивни мағлуб этди. 

3-тур. 10 октябрь

Хитой - Гуам 7:0 (39,987 томошабин) 

Сурия – Мальдив 2:1 (5,500 томошабин)

4-тур. 15 октябрь

Филиппин - Хитой; Сурия - Гуам


"B" гуруҳи - Австралия, Иордания, Хитой Тайпейи, Қувайт, Непал. 

Иордания - Қувайт баҳсида ҳисоб очилмади. Австралия эса Непал дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди. Жэйми Макларен ўз ҳисобига хет-трик ёзиб қўйди. Гуруҳда кутилганидек Австралия пешқадамлик қиляпти. 

3-тур. 10 октябрь

Австралия - Непал 5:0 (18,563 томошабин)

Иордания – Қувайт 0:0 (10,720 томошабин)

4-тур. 15 октябрь

Хитой Тайпейи - Австралия; Иордания - Непал


"C" гуруҳи - Эрон, Ироқ, Баҳрайн, Гонконг, Камбоджа. 

Эрон "Озоди" стадионида Камбоджани "янчиб" ташлади. Майдон эгалари жавобсиз 14та гол уришди. Учрашувда Карим Ансарифад тўртта, Сардор Азмун учта тўп киритди. Ироқ эса Басрада Гонконгни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 

3-тур. 10 октябрь

Эрон - Камбоджа 14:0 (15,823 томошабин) 

Ироқ – Гонконг 2:0 (32,340 томошабин)

4-тур. 15 октябрь

Камбоджа - Ироқ; Баҳрайн - Эрон

 

"D" гуруҳи - Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Фаластин, Яман, Сингапур. 

Ўзбекистон МТЖ Яманни йирик ҳисобда мағлуб этди. Кеча "Пахтакор" марказий стадионига келганлар чиройли ўйин гувоҳи бўлишди. Гуруҳимиздаги иккинчи ўйинда Саудия Арабистони Сингапурга имконият қолдирмади. 

3-тур. 10 октябрь

Ўзбекистон – Яман 5:0 (28,571 томошабин)

Саудия Арабистони - Сингапур 3:0 (14,560 томошабин)

4-тур. 15 октябрь

Сингапур - Ўзбекистон; Фаластин - Саудия Арабистони

  

"E" гуруҳи - Бангладеш, Уммон, Ҳиндистон, Афғонистон, Қатар. 

Амалдаги Осиё чемпиони аввалги турда Ҳиндистон билан 0:0 ўйнаганди. Бу сафар Бангладешни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтди. Уммон эса ўз майдонида Афғонистонга имконият қолдирмади. 

3-тур. 10 октябрь. 

Бангладеш - Қатар 0:2 (24,570 томошабин)

Уммон – Афғонистон 3:0 (10,000 томошабин)

4-тур. 15 октябрь

Ҳиндистон - Бангладеш; Қатар - Уммон 


"F" гуруҳи - Япония, Қирғизистон, Тожикистон, Мьянма, Мўғулистон.

Ён қўшнимиз Қирғизистон ҳам кеча йирик йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди. Александр Крестинин шогирдлари Мьянма дарвозасини етти бор ишғол қилишди. Япония эса Мўғулистонни йирик ҳисобда мағлуб этди. 

3-тур, 10 октябрь. 

Япония - Мўғулистон 6:0 (43,122 томошабин) 

Қирғизистон – Мьянма 7:0 (13,000 томошабин)

4-тур. 15 октябрь

Мўғулистон - Қирғизистон; Тожикистон - Япония 

  

"G" гуруҳи - БАА, Вьетнам, Таиланд, Малайзия, Индонезия. 

БАА Индонезияни мағлуб этган ўйинда Али Мабхут учта гол урди. Вьетнам эса қийинчилик билан Малайзиядан устун келди. Гуруҳда БАА пешқадамлик қиляпти, лекин иккинчи ўрин учун кураш жуда қизғин кечмоқда. 

3-тур, 10 октябрь.

БАА - Индонезия 5:0 (6,678 томошабин)

Вьетнам – Малайзия 1:0 (38,256 томошабин)

4-тур. 15 октябрь

Индонезия - Вьетнам; Таиланд - БАА

 

"H" гуруҳи - Жанубий Корея, Ливан, КХДР, Туркманистон, Шри Ланка. 

Кутилганидек Жанубий Корея Шри Ланкани йирик ҳисобда мағлуб этди. Ўйинда Ким Шин Вук тўртта, Сон Хёнг Мин эса иккита гол урди. Туркманистон сафарда Ливанга ютқазиб қўйди. 

3-тур. 10 октябрь

Жанубий Корея - Шри Ланка 8:0 (23,522 томошабин)

Ливан – Туркманистон 2:1 (7,820 томошабин)

4-тур. 15 октябрь

КХДР - Жанубий Корея; Шри Ланка - Ливан 


P.S. Саралаш босқичида 40та жамоа қатнашяпти. Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳ ғолиби (8та) ва энг яхши 4та иккинчи ўрин эгаси (жами 12та жамоа) кейинги босқичга йўл олади. 3-турдан сўнг иккинчи ўринда бораётган Сурия, Уммон, КХДР ва Тожикистон энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб туришибди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика