UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Жалолиддин Машарипов: «Хоразм футболига пул ва эътибор керак»  0 23:36Дидье Дешам: “Германия ҳар қандай ҳолатда ҳам Германиялигича қолади”  0 23:16Миллатлар Лигаси. Таркиблар маълум: Испания - Англия, Исландия – Швейцария ва бошқа ўйинлар  0 22:53“Атлетико” Фабрегасни текинга қўлга киритмоқчи  2 22:34Роналду ва унинг дугонасини Парижда кўриб қолишди ФОТО  6 22:16“Милан” ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:07Olamsport: Конорнинг қачон қайтиши маълум бўлди, Зубайранинг ўрнига бошқа спортчи топилди ва бошқа хабарлар  0 21:56Модрич "Олтин тўп" учун кимларга овоз берганини маълум қилди  14 21:40"Барселона" Мессисиз 10-ўринда юрган бўларди"  17 21:25Лопетеги Пересдан собиқ шогирдини олиб келишни сўрамоқда  4 21:12Ишкалчи Туран 12,5 йилга қамалиши мумкин  6 20:56"Челси" - "Манчестер Юнайтед". Учрашувни бошқарадиган ҳакам маълум  10 20:42"Реал"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  11 20:24"Челси" футболчиси "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 20:12Мамаевнинг адвокати судда ёлғон маълумот бердими?  2

ЖЧ-2018. Хайр Россия, хайр "CA", кўришгунча Қатар-2022 Янгиликлар

ЖЧ-2018. Хайр Россия, хайр "CA", кўришгунча Қатар-2022

Теглар :  ЖЧ-2018Мухлислар
Барча ОАВ вакиллари ва футбол мухлисларининг ягона орзуси Жаҳон чемпионати ўйинларини бориб кўриш, десам ҳеч ким эътироз билдирмаса керак.

Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига “Бунёдкор” клубининг етакчи мухлислари билан бирга автомобилда борганимиз ҳақида кўп бор хабар берган эдик. Бир неча кун олдин тонг саҳарда Россиядан юртимизга эсон-омон қайтиб келдик.


САМАРА

СЕНЕГАЛ - КОЛУМБИЯ

Бир ойча аввал “Бунёдкор” клубининг етакчи мухлислари билан Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатини томоша қилиш ва мундиал ҳавосидан баҳра олиш учун рус диёрига автомобилда бориб ўйинларни кузатиб қайтдик. Менинг футболдаги ягона орзум амалга ошганидан бахтиёрман. Биринчи маротаба Жаҳон чемпионати ҳавосидан баҳра олиб юртимизга қайтиб келдим.

Биз Тошкентдан Россияга бориш учун Қозоғистон орқали йўлга чиқдик. Манзилимизга эсон-омон етиб олиш учун ҳолдан тойганимизда меҳмонхонага жойлашиб, у ерда ҳордиқ чиқариб, эртаси куни яна йўлга тушдик. Дастлаб Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида бир кеча тунашга қарор қилдик ва эртасига Россиянинг Оренбург шаҳрига етиб бордик. Ушбу шаҳарда ҳам бир кеча кун тунаганиимиздан сўнг, тонг саҳарда Самара шаҳрига томон йўлга отландик. Кун қораймасидан Россиянинг Самара шаҳрига етиб бордик. Ушбу шаҳарга кириб келишимиз билан Жаҳон чемпионати муҳитига кириб қолганингизни сезмай қоласиз. Бир ҳафтага яқин вақт ичида биз Самара шаҳрида бўлдик. Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатидаги дастлабки томоша қилган ўйинимиз “H” гуруҳидан ўрин олган Сенегал – Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашуви бўлди. 

Ушбу ўйинда “Космос-Арена” трибуналари колумбиялик мухлислар билан тўлиб тошди. Сенегалдан келган мухлислар эса уларга нисбатан камроқ эди. Шундай бўлсада, Африка қитъасидан келган футбол мухлислари ҳам улардан қолишмаслигини амалда исботлаб қўйди. Сенегаллик ишқибозлар ўз суюклиларини тинмай қўллаб-қувватлаб туришди. Бўлиб ўтган ушбу баҳсдан сўнг сенегаллик мухлислар терма жамоасининг мағлубиятини ва мундиалдаги ўз юришини гуруҳ босқичидаёқ тўхтатишганини ҳазм қила олишмади. Сенегаллик ишқибозлар ушбу мағлубиятдан сўнг кўз ёшларини тийиб тура олишмади. Бу шунчаки дахшат! Иккала терма жамоа мухлислари стадиондан ташқарига чиқишганидан сўнг сенегаллик мухлислар колумбияликларни ғалаба билан табриклашди, колумбияликлар эса сенегаллик ишқибозларга таскин беришди. Бу мухлислик маданияти уларда биринчи ўринда туришидан далолат бериб турарди. 


"FIFA FAN FEST SAMARA"



БРАЗИЛИЯ – МЕКСИКА

Биз Самарадаги “Космос-Арена”да яна бир учрашувни стадиондан туриб томоша қилишга муваффақ бўлдик. Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган Бразилия – Мексика терма жамоалари ўртасидаги учрашувни кузатдик. Ушбу ўйин фаолиятимдаги унутилмас воқеа бўлди. Сабаби, дунё юлдузлари тўп тепадиган Бразилия терма жамоасини бир неча метр узоқ масофадан кўришнинг ўзи инсонга қувонч бағишлайди. 


МОСКВА

Самара шаҳридаги икки учрашувни томоша қилгач, Москва томон йўл олдик. Узоқ йўл босиб Москва шаҳрига етиб келдик. Россия пойтахтига Англия – Швеция учрашуви бошланган пайтда етиб келдик. Биз  ушбу учрашувни томоша қилиш учун стадионга етиб бордик. Афсуски чипталар бир дона ҳам топа олмаганимиз учун ушбу учрашувни стадиондан туриб томоша қила олмадик. Москва шаҳрида бир кун бўлдик. Мана шу бир кунимиздан унумлии фойдаланиш мақсадида барчага машҳур бўлган “Қизил майдон”га бордик. У ерда ФИФА томонидан мухлислар учун махсус ҳудуд ташкил қилинган экан. 


Ушбу майдончага кириб келишингиз билан сиз махсус текширувдан ўтасиз, сиздда ортиқча буюм бўлмаса ичкарига бемалол кириб боришингиз мумкин. Махсус текширувдан ўтганингиздан сўнг сизни волантёрлар кутиб олишади ва улар сизга ФИФАнинг Жаҳон чемпионати учун махсус чиқарилган китобчасини тақдим этишади. Ушбу ҳудудда футбол ўйнаш учун махсус майдонча, ФИФАнинг махсус дўкони, хаттокиюлузлар билан суратга тушиш учун ҳам шароитлар яратиб берилган. Биз юқорида айтиб  ўтилган барча жойларга бордик ва у ердаги барча нарсаларни томоша қилдик. Шу билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган ярим финал ўйинидан бир неча кун аввал ушбу шаҳарга етиб бордик. 


САНКТ-ПЕТЕРБУРГ

ФРАНЦИЯ - БЕЛЬГИЯ

Ушбу  шаҳарда ҳам биринчи борган жойимиз “Фан Зона” бўлди. Шу куни Жаҳон чемпионатининг мезбон жамоаси Россия Хорватия терма жамоасига қарши чорак финал босқичида майдонга тушиши керак эди. Тақдирнинг тақозоси билан Санкт-Петербургда жойлашган “Фан Зона”да Россия – Хорватия терма жамоалари ўртасидаги чорак финал босқичини томоша қилдик. Шу куни “Фан Зона”га жуда ҳам кўплаб футбол мухлислари ташриф буюришди. 


"Крестовский Арена"

“Фан Зона”га келган мухлислар бемалол битта стадионни тўлдириши турган гап. Россия ушбу жаҳон чемпионатига анча тайёргарлик кўргани аниқ, сабаби ташкилотчилик аъло даражада. Бу йилги Жаҳон чемпионати ташкилотчилик борасида қолганларидан анча фарқ қилади. Россия мамлакати ушбу мундиалга ўзгача  тарзда ёндошгани шундоққина билиниб турарди. Стадионлардаги, “Фан Зона”даги ва  кўчадаги муҳитдан футболга бўлган эътибор анча кучли эканлигини ҳис қилиш мумкин. Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатини шунчаки сўз билан таърифлаб бера олмайман. Буни ҳис қилиш учун бир маротаба мундиал ҳавосидан баҳра олишни маслаҳат бераман. 

P.S. Мен биринчи маротаба жаҳон чемпионати нималигини бориб кўрдим ва ҳис қилдим. Юқорида таъкидлаб ўтганимдек барча футбол мухлисларига бир маротаба бўлсаҳам имкон қадар жаҳон чемпионатига боришларини айтмоқчиман. Мен у ерда кўплаб  ОАВ вакиллари билан суҳбатлашдим, ҳаттоки BBC телеканали мухбиридан интервью олишга ҳам эришдим. Бу мен учун жуда ҳам катта ютуқ. Жаҳон чемпионатига келишимнинг ўзи катта бахт. Бунинг учун championat.asia сайтига ва “Бунёдкор” клубининг етакчи мухлисларига катта раҳмат айтаман. Бу менинг championat.asia ёзган сўнги мақолам. Нима бўлганда ҳам ҳаёт давом этади. Мен сени соғинаман CA.



Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: -23   

Фикрлар

   
19 июл 12:10:23
ANGLIYA BARIBIR CHEMPION APLN1
Илхам Ахмедов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Салом хаммага омад Пахтакор бугун халол ютди 100 фойиз куролмаганлар хар хил гап гапиради санларга умуман тушиниб булмайди узингни узинг хурмат килишни урган бошда Пахтакор нима бошка миллат жамоасими буям Узбекистон халк жамоаси бир биринга хар хил гап гапиришга уялларинг хамманг узбексан килиб утирган ишларинг хайвонданам баттар бугап хаммага талукли эмас гап эгасини топади хаммамиз бир юртни боласимиз нима кераги бор хар хил гап сузларни салгина огизга караб гапириш керак. Нима килсин Умид ака кулидан келган ишни килябди икки йилда шунча узгариш килди ундан ортига сабир килиш керак мураббий масаласига келсак жахон чемпиянатидан кейин олиб келамиз дедила хали энди тугади бир ой вакит утиб кетгани ёкку сал сабир килайлик олиб келар хали уларниям узига яраша ташвиши бордир каердан биласан нима килиб юрганини вада берган одам узидан узи вада бермайди хаммаси уз вактида булади сиз билан биз бир биримизни еганимиздан фойда ёк шуни учун хамма бирлашиб огиз бир булиб кутишдан бошка иложимиз ёк гапим ёкмаганладан олдиннан узир
Soxtakor qilayotgan ishlani hayvonam qilmaydi saoxtakor bir tin
-3   
18 июл 23:50:54
Илхам Ахмедов
Салом хаммага омад Пахтакор бугун халол ютди 100 фойиз куролмаганлар хар хил гап гапиради санларга умуман тушиниб булмайди узингни узинг хурмат килишни урган бошда Пахтакор нима бошка миллат жамоасими буям Узбекистон халк жамоаси бир биринга хар хил гап гапиришга уялларинг хамманг узбексан килиб утирган ишларинг хайвонданам баттар бугап хаммага талукли эмас гап эгасини топади хаммамиз бир юртни боласимиз нима кераги бор хар хил гап сузларни салгина огизга караб гапириш керак. Нима килсин Умид ака кулидан келган ишни килябди икки йилда шунча узгариш килди ундан ортига сабир килиш керак мураббий масаласига келсак жахон чемпиянатидан кейин олиб келамиз дедила хали энди тугади бир ой вакит утиб кетгани ёкку сал сабир килайлик олиб келар хали уларниям узига яраша ташвиши бордир каердан биласан нима килиб юрганини вада берган одам узидан узи вада бермайди хаммаси уз вактида булади сиз билан биз бир биримизни еганимиздан фойда ёк шуни учун хамма бирлашиб огиз бир булиб кутишдан бошка иложимиз ёк гапим ёкмаганладан олдиннан узир
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0  Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.   311
Ўзбекистон терма жамоасининг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди Ўзбекистон терма жамоасининг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда КХДР билан ўртоқлик учрашуви ...  72
Ўзбекистон - КХДР. Таркиблар маълум Ўзбекистон - КХДР. Таркиблар маълум
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошланмоқда.   69
Эктор Купер: "Қўл остимдаги ходимларнинг иши ёққани учун уларни мукофотладим" Эктор Купер: "Қўл остимдаги ходимларнинг иши ёққани учун уларни мукофотладим"
Ўзбекистон - КХДР учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Эктор Купер...  50
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг