UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20Баҳрайн терма жамоаси 7 йилдан сўнг, Ўзбекистоннинг натижасини такрорлади  0 23:45Евро-2020 саралаш. Швеция – Испания, Лихтенштейн – Италия ва яна 6та баҳс бошланди (онлайн ҳисоб)  1 23:34ЖЧ-2022 саралаш. Ён қўшниларимиз 4-турни қандай ўтказишди?  8 23:30ЖЧ-2022 саралаш. Баҳрайн кутилмаганда Эронни таслим этди, Қатар эса Уммондан устун келди  26 23:10Евро-2020 саралаш. Швеция – Испания, Лихтенштейн – Италия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум  9 22:55Евро-2020 саралаш. Пуккининг дубли Финляндияга йирик ғалаба тақдим этди  2 22:35Роппа-роса 9 ой ўтиб, Ўзбекистон МТЖ кетма-кет 2та расмий ўйинда зафар қучди  32 22:20Шомуродовнинг голли серияси 4та ўйинга етди  36 21:49Coca-Cola Суперлигаси 22-тур учрашувлари бошланиш вақтлари  10 21:45"Golden Boy 2019" давогарларининг трансфер нархлари билан танишинг  2 21:41"Имкон" - Фарғона вилояти чемпиони!  2 21:36Сингапур бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳар томонлама биздан кучлилик қилди"  59 21:32Одил Аҳмедов: "Бугун нима бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди"  38 21:30Буффон ўтмишига хат йўллади  7 21:20"Спорт ТВ" бугун Фаластин - Саудия Арабистони учрашувини намойиш этади  58

ЖЧ-2018 ҳакамлари. Ким нечта ўйинни бошқарди? Янгиликлар

ЖЧ-2018 ҳакамлари. Ким нечта ўйинни бошқарди?

Шундай қилиб Россияда ўтказилган навбатдаги жаҳон чемпионати ҳам ўз якунига етди.

Финалда Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этган Франция ўз тарихида иккинчи бор (1998 йилдан сўнг) жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди. Хорватлар бундан 20 йил муқаддам 3-ўринни қўлга киритишганди, бу гал эса бир поғона юқори кўтарилиб кумуш медалларга эга чиқишди. 

Албатта, мусобақа давомида бизнинг эътибор мундиал ҳакамларига ҳам қаратилди, чунки улар орасида Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик реферилар бригадаси ҳам бор эди. Маълумки, жаҳон чемпионатидан олдин ФИФА эълон қилган рўйхатда 36 нафар бош ҳакам ҳамда 63 нафар қанот ҳакамлари мусобақа ўйинларини бошқаришга таклиф этилганди. Аммо мундиалга таклиф олганларнинг ҳаммаси ҳам учрашувларни бошқарди деб бўлмайди. 

Бунгача иккита мундиалда ишлаган Равшан Эрматов ЖЧ-2018да иккита ўйинда ҳакамлик қилишга муваффақ бўлди. Маълумки, Эрматов ЖАР-2010да бешта, Бразилия-2014да тўртта ўйинни бошқарганди. Россияда бўлиб ўтган мундиалда эса ФИФА бизнинг ҳакамларга иккита ўйинни ишониб топширди. Шундай қилиб Эрматов ҳисобидаги жаҳон чемпионати ўйинлари сони 11тага етди ва бу борада дунё бўйича яққол етакчига айланиб олди. 


Равшан Эрматов учун бу мусобақа учинчиси бўлди. Унинг асосий ёрдамчиси Абдулҳамид Расулов иккинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этган бўлса, яна бир қанот ҳаками Жаҳонгир Саидов ўз фаолиятида биринчи марта дунёнинг энг катта турнирида иштирок этди. Албатта, биз Эрматовдан имкон қадар кўпроқ ўйинларни бошқаришини кутгандик, бироқ асосий ёрдамчиси Абдулҳамид Расуловнинг жароҳат олиши бригадамизга иккитадан кўп ўйинни бошқариш имконини бермади. 

Шунга қарамай, Равшан Эрматов ҳамон дунё ҳакамлари орасида жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди. Айтиб ўтганимиздек, Эрматов учта мундиалда жами 11та ўйинни бошқарди. Бу борада аргентиналик Нестор Питана 9та ўйин билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Питана аввалги мундиалда тўртта ўйинда ҳакамлик қилганди. Россиядаги жаҳон чемпионатида эса бешта учрашувни бошқарди. Шунингдек, уч нафар ҳакам 8тадан ўйинни бошқарган. Булар - Жоэль Куиниу (Франция), Бенито Арчундия (Мексика) ва Хорхе Ларрионда (Уругвай). 

ЖЧ-2018ДА ИШЛАМАГАН ҲАКАМЛАР
Жаҳон чемпионатига таклиф этилган 36 нафар бош ҳакамдан еттитасига биронтаям ўйинни бошқариш насиб этмади. Булар - Рюжи Сато (Япония), Меҳди Обид Шариф (Жазоир), Бамлак Тессема Вейеса (Эфиопия), Жон Питти (Панама), Рикардо Монтеро (Коста Рика), Жулио Баскуан (Чили) ва Норберт Хауата (Таити). Албатта, ФИФА бу ҳакамларнинг нима учун қўйилмаганига изоҳ бермайди. Негаки ташкилот ҳакамлар борасида ортиқча маълумот беришни хуш кўрмайди. 

Эътибор берган бўлсангиз, жаҳон чемпионатида ишламаган ҳакамлар орасида Осиёдан ҳам вакил бор. Аслида япониялик Рюжи Сато ўрнига саудиялик Фаҳад Ал Мирдаси мундиалга ташриф буюриши лозим эди, бироқ Саудия Арабистони Кубоги финалида бу ҳакам пора олишга урингани учун ФИФА томонидан четлатилди. Натижада захирада қолган Рюжи Сато чақирилди. ЖЧ-2018га Осиёда бешта ҳакамлар бригадаси таклиф этилди. Шулардан фақат Рюжи Сато ўйинларни бошқармади, холос. 


ЭНГ КЎП КИМ БОШҚАРДИ?
Кўпчиликни жаҳон чемпионатида қайси ҳакам энг кўп ўйинни бошқаргани қизиқтириши табиий. Бу шубҳасиз финал ўйинини бошқарган Нестор Питана бўлди. Аргентиналик ҳакам ушбу жаҳон чемпионатида бешта учрашувда ҳакамлик қилди. Қизиғи шуки, аргентиналик ҳакам мусобақанинг очилиш учрашувини ҳам бошқарганди. Унга финалда ишлаш ҳам ишониб топширилди. ЖЧ-2018да бошқа ҳеч бир ҳакамга бешта ўйинни бошқариш насиб этмади. Шу ўринда барча ҳакамларнинг нечтадан ўйинни бошқарганини келтириб ўтсак.

5та ўйинни бошқарган: Нестор Питана (Аргентина). 

4тадан ўйинни бошқарганлар: Алиризо Фағони (Эрон), Бёрн Кюперс (Голландия). 

3тадан ўйинни бошқарганлар: Маланг Дидьеу (Сенегал), Марк Гейгер (АҚШ), Сезар Артуро Рамос (Мексика), Андрес Кунья (Уругвай), Сандро Риччи (Бразилия), Жунейт Чақир (Туркия), Милорад Мазич (Сербия), Жанлука Рокки (Италия), Дамир Скомина (Словения). 

2тадан ўйинни бошқарганлар: Равшан Эрматов (Ўзбекистон), Наваф Шукрулла (Баҳрайн), Жанни Сиказве (Замбия), Энрике Касерес (Парагвай), Вильмар Ролдан (Колумбия), Шимон Марчиняк (Польша), Антонио Матео Лаос (Испания), Клеман Турпен (Франция). 

1тадан ўйинни бошқарганлар: Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА), Бакари Гассама (Гамбия), Геҳад Гриша (Миср), Жоэль Агилар (Сальвадор), Жэйр Марруфо (АҚШ), Мэттью Конгер (Янги Зеландия), Феликс Брих (Германия), Сергей Карасев (Россия). 

Кўриб турганингиздек, иккита ўйинда ҳакамлик қилган Равшан Эрматов бу борада Наваф Шукрулла, Энрике Касерес, Клеман Турпен сингари ҳамкасблари билан бир қатордан жой олди. Осиёлик ҳакамлар орасида бу гал энг кўп ўйинни бошқарган эронлик Алиризо Фағони бўлди. У тўртта ўйинда ҳакамлик қилишга муваффақ бўлди. ФИФА ушбу ҳакамга иккита гуруҳ ўйинидан ташқари 1/8 финалдан ўрин олган Франция - Аргентина ҳамда мусобақанинг учинчи ўрин учун кечган баҳсини ишониб топширди. 


КИМ ҚАЙСИ ЎЙИН(ЛАР)НИ БОШҚАРДИ?
Юқорида жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамларнинг нечтадан ўйинни бошқарганини келтириб ўтдик. Энди эса якуний маълумот сифатида кимнинг қайси ўйинларда ишлаганини келтириб ўтамиз. Хабарингиз бор, Равшан Эрматов ЖЧ-2018да иккита баҳсни бошқарди ва иккаласи ҳам гуруҳ босқичидаги ўйин бўлди. Эрматов ва унинг бригадаси аввалига 2-турдан ўрин олган Аргентина - Хорватия баҳсини бошқарган бўлса, сўнгра 3-турдаги Испания - Марокаш учрашувида ҳакамлик қилишди. Қуйида барча ҳакамларнинг мундиалда бошқарган ўйинларини келтириб ўтамиз. 

ОФК (Осиё) 

Алиризо Фағони (Эрон). Германия - Мексика 0:1 (гуруҳ босқичи), Сербия - Бразилия 0:2 (гуруҳ босқичи), Франция - Аргентина 4:3 (1/8 финал), Бельгия – Англия 2:0 (3-ўрин учун баҳс). 

Равшан Эрматов (Ўзбекистон). Аргентина - Хорватия 0:3 (гуруҳ босқичи), Испания - Марокаш 2:2 (гуруҳ босқичи). 

Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА). Франция - Перу 1:0 (гуруҳ босқичи). 

Наваф Шукрулла (Баҳрайн). Польша - Сенегал 1:2 (гуруҳ босқичи), Панама - Тунис 1:2 (гуруҳ босқичи). 


АФК (Африка) 

Маланг Дидьеу (Сенегал). Коста Рика - Сербия 0:1 (гуруҳ босқичи), Уругвай - Россия 3:0 (гуруҳ босқичи), Бельгия - Япония 3:2 (1/8 финал). 

Бакари Гассама (Гамбия). Перу - Дания 0:1 (гуруҳ босқичи). 

Геҳад Гриша (Миср). Англия - Панама 6:1 (гуруҳ босқичи). 

Жанни Сиказве (Замбия). Бельгия - Панама 3:0 (гуруҳ босқичи), Япония - Польша 0:1 (гуруҳ босқичи). 


КОНКАКАФ (Шимолий ва Марказий Америка) 

Жоэль Агилар (Сальвадор). Швеция – Жанубий Корея 1:0 (гуруҳ босқичи). 

Марк Гейгер (АҚШ). Португалия - Марокаш 1:0 (гуруҳ босқичи), Жанубий Корея - Германия 2:0 (гуруҳ босқичи), Колумбия - Англия 1:1 (пен. 3:4, 1/8 финал). 

Сезар Артуро Рамос (Мексика). Бразилия - Швейцария 1:1 (гуруҳ босқичи), Польша - Колумбия 0:3 (гуруҳ босқичи), Уругвай - Португалия 2:1 (1/8 финал). 

Жэйр Марруфо (АҚШ). Бельгия - Тунис 5:2 (гуруҳ босқичи). 


КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка) 

Энрике Касерес (Парагвай). Россия - Миср 3:1 (гуруҳ босқичи), Эрон - Португалия 1:1 (гуруҳ босқичи). 

Андрес Кунья (Уругвай). Франция - Австралия 2:1 (гуруҳ босқичи), Эрон - Испания 0:1 (гуруҳ босқичи), Франция – Бельгия 1:0 (1/2 финал). 

Нестор Питана (Аргентина). Россия - Саудия Арабистони 5:0 (гуруҳ босқичи), Мексика - Швеция 0:3 (гуруҳ босқичи), Хорватия - Дания 1:1 (пен. 3:2, 1/8 финал), Уругвай - Франция (1/4 финал), Франция – Хорватия 4:2 (финал). 

Сандро Риччи (Бразилия). Хорватия - Нигерия 2:0 (гуруҳ босқичи), Дания - Франция 0:0 (гуруҳ босқичи), Россия - Хорватия (1/4 финал). 

Вильмар Ролдан (Колумбия). Тунис - Англия 1:2 (гуруҳ босқичи), Саудия Арабистони - Миср 2:1 (гуруҳ босқичи) 

ОКЕАНИЯ 

Мэттью Конгер (Янги Зеландия). Нигерия - Исландия 2:0 (гуруҳ босқичи) 


УЕФА (Европа) 

Феликс Брих (Германия). Сербия - Швейцария 1:2 (гуруҳ босқичи) 

Жунейт Чақир (Туркия). Марокаш - Эрон 0:1 (гуруҳ босқичи), Нигерия - Аргентина 1:2 (гуруҳ босқичи), Хорватия - Англия 2:1 (1/2 финал). 

Сергей Карасев (Россия). Австралия - Перу 0:2 (гуруҳ босқичи). 

Бёрн Кюперс (Голландия). Миср - Уругвай 0:1 (гуруҳ босқичи), Бразилия - Коста Рика 2:0 (гуруҳ босқичи), Испания - Россия 1:1 (пен. З:4, 1/8 финал), Швеция - Англия (1/4 финал). 

Шимон Марчиняк (Польша). Аргентина - Исландия 1:1 (гуруҳ босқичи), Германия - Швеция 2:1 (гуруҳ босқичи). 

Антонио Матео Лаос (Испания). Дания - Австралия 1:1 (гуруҳ босқичи), Исландия - Хорватия 1:2 (гуруҳ босқичи). 

Милорад Мазич (Сербия). Жанубий Корея - Мексика 1:2 (гуруҳ босқичи), Сенегал - Колумбия 0:1 (гуруҳ босқичи), Бразилия – Бельгия 1:2 (1/4 финал). 

Жанлука Рокки (Италия). Португалия - Испания 3:3 (гуруҳ босқичи), Япония - Сенегал 2:2 (гуруҳ босқичи), Бразилия - Мексика 2:0 (1/8 финал). 

Дамир Скомина (Словения). Колумбия - Япония 1:2 (гуруҳ босқичи), Англия - Бельгия 0:1 (гуруҳ босқичи), Швеция - Швейцария 1:0 (1/8 финал). 

Клеман Турпен (Франция). Уругвай - Саудия Арабистони 1:0 (гуруҳ босқичи), Швейцария - Коста Рика 2:2 (гуруҳ босқичи).

Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг