Жасур Яхшибоев Варшавага етиб борди

Narzulla Saydullayev
12 фев 2021
Ўзбекистонлик Жасур Яхшибоев фаолиятини Польшада давом эттириши ҳақида хабар бергандик.

"Легия" клубининг твиттердаги расмий саҳифаси Жасур Яхшибоев Варшавага етиб борганини эълон қилди. 


Жасур Яхшибоев бугун, 12 февраль куни "Легия" клуби сафида тиббий кўрикдан ўтишни бошлайди. Барча тестлар муваффақиятли топширилгач футболчи ва клуб ўртасида шартнома имзоланади. 

Қуйида ҳамюртимиз учун тайёрланган жадвал билан танишиш мумкин:

Жума, 12 февраль

08:00 - қон таҳлили
08:30 - функционал тест
15:30 - 16:30 - юрак текшируви
17:00 - МРТ (1-қисм)
18:30 - 19:00 - рентген
20:00 - 21:00 - МРТ (2-қисм)

Шанба, 13 февраль

09:00 - 12:00 - югуриш тести


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia