UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  21 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  0 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  3 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  9 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  27

Жанубнинг фидойи мураббийи Виктор бобо 75 ёшни қарши олди Янгиликлар

Жанубнинг фидойи мураббийи Виктор бобо 75 ёшни қарши олди

Қишни қаҳратон кунларини совуқ ёки ёзнинг жазирамасини иссиқ демай ўз севган касби - футболга садоқат ва фидойлик кўрсатиб меҳнат қилиб келаётган, мухлислар ҳурматини қозонган, эл-юрт ардоғида бўлган шу соҳа вакиллари юртимизда кўплаб топилади.

Асли Россиянинг Хабаровск ўлкасида туғилиб, тақдир таққозоси билан серқуёш Ўзбекистонимизга келиб қолган ва шу заминда, яна ҳам аниқроғи Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида камол топган, футболга ёшлигидан меҳр қўйган, умрининг кейинги эллик йилдан кўпроқ вақтини шу соҳага баҳшида этган Виктор Георгиевич Алешников на шундай инсонлардан бири ҳисобланади.

Ҳаёти ва футболдаги фаолиятининг аксарият қисми мамлакатимизнинг жанубий қисмида ўтди. Ёшлигидан спортга бўлган қизиқиш уни қўшни Тожикистоннинг Душанбе шаҳридаги Жисмоний тарбия техникумига етаклади. Ушбу масканни тамомлагач, йигитлик бурчи - ҳарбий хизматни ўтаб уйига қайтди. Меҳнат фаолиятини Жарқўрғон тумани "Пахтакор” кўнгилли спорт жамиятида методист (1971 й.-1974 й.), Жарқўрғон тумани жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси қошидаги БЎСМ мураббийи (1975 й.- 1994 й), Шўрчи туман “Шўрчи-Лочин” ФК бош мураббийи (1994 й.-2000 й. ва 2005 й.-2006 й.), Ғузор туман “Шўртан” ПФК Бош мураббийи (2000 й.-2003 й.), Термиз шаҳар “Сурхон” ПФК ёрдамчи мураббийи (2004 й.-2005 й.), Муборак туман “Машъал” футбол академияси мураббий селекционер (2007 й.-2008 й.), Ғузор туман”Шўртан” ПФК мураббийи, бош директори (2008 й.-2020 й.), Сурхондарё вилояти футбол Ассоциацияси етакчи мутахассиси (2020 й.-2023 й.), Сурхондарё вилояти футбол Академияси мураббийи (2024-й. ҳозирги вақтга қадар) лавозимларида ишлади.

В.Алешников мураббийлик фаолияти давомида (1977 йилда) “Пахтакор” Марказий спорт жамияти томонидан ёш футболчиларни тайёрлашда ва Республика мусобақаларида яхши натижаларга эришгани учун “Энг яхши мураббий” медали ва фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланди.




1977 йилда “Автомобилист” Термиз шаҳар футбол жамоасига ўз тарбияланувчиси Александр Ярцевни тарбиялаб, етказиб берди. А.Ярцев “Автомобилист” Термиз шарафини 11 йил Собиқ Иттифоқ мусобақалари 7-ҳудуд 2-лига чемпионатида иштирок этиб, “Спорт устаси” унвонига сазавор бўлди.

1984-1985 йилларда “Пахтакор” Тошкент, “Сурхон” Термиз футбол жамоларига маҳоратли футболчилар - Альберт Цараев, Сергей Тэртичний, Рафаэл Ахмаджановларни тарбиялаб берди.

1994-2000 йилларда мураббий В.Алешников Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида “Шўрчи-лочин” футбол жамоаси Биринчи лигасида бош мураббий лавозимида ишлаб Олий лигада қатнашиб келаётган “Сурхон” футбол жамоасига маҳоратли футболчилар - Баҳодир Аннаматов, Отабек Шомуродов, Ильдар Хайрутдинов, Илҳом Шомуродовни тайёрлаб берди. Бу футболчилар бир неча марта Ўзбекистон Олимпия ва миллий терма жамоаси сафида Ҳалқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишди. Б.Аннаматов 2001 йилда “Насаф” футбол жамоаси сафида Ўзбекистон чемпионатида фахрли учинчи ўринни олиб бронза медали соҳиби бўлди. О.Шомуродов 2001 йилда “ Нефтчи” Фарғона жамоси сафида ўйнаб, Ўзбекистон Олий лига жамоалари ўртасида биринчи ўринни олиб, олтин медаль соҳиби бўлди. И.Шомуродов кўп йиллар давомида “Насаф” Қарши шаҳар футбол жамоаси сафида ўйнаб, 2011 йилда ОФК Кубогини қўлга киритди. Илҳом Шомуродов 2009 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчиси ва тўпурари бўлди.




2007 йилда В. Алешников “Машъал” футбол академиясида мураббий-селекционер бўлиб ишлаган даврида “Машъал” футбол Академиясига ёш қобилиятли футболчилар - ҳозирги кунда мамлакатимизнинг етакчи футболчилари Элдор Шомуродов ва Сардор Абдураимовларни Академияга тарбияланувчи сифатида қабул қилинишида катта меҳнати синган. Ҳозирги кунда Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчи ўйинчиси. 2019 йили эса Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси номига сазавор бўлди. У 2016 йили “Бунёдкор” (Тошкент) таркибида Ўзбекистон чемпионатида кумуш медаль соҳиблигига эришиб, 2017 йилдан бошлаб, Россия Премьер лигаси “Ростов“ футбол клуби аъзосига айланди.

2020-2021 йиллар давомида Италия “А” серияси “Женоа” футбол клубига, 2022-йили эса Италия “А” серияси Римнинг “Рома” футбол клубига, 2023-2024 йили Италия “А” серияси “Специя” ва “Кальяри” футбол клублари аьзосига айланди.

Ўтган йиллар ичида Виктор Алешников кўплаб ёш футболчиларга ҳамда мураббийларга ўз билим ва тажрибасини, футбол сир-асрорларини ўргатди. Ҳозирги кунда юбиляримиз Сурхондарё вилояти футбол Ассоциацияси оммавий футболни ривожлантириш бўлими етакчи мутахассиси вазифасида ишлаб келмоқда. Ўз меҳнатини, тажрибасини ёшлардан, ўсиб келаётган келажак авлоддан аямайдиган

В.Алешниковни тажрибали мураббий, фидойи инсон сифатида Республикамизда ҳурматга сазовор бўлган мураббийлардандир. Шогирдлар ардоғида бўлган 75 ёшни қарши олаётган Виктор бобога юбилейингиз қутлуғ бўлсин деб қоламиз!

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика