UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Хотини туфайли ЖЧ-2018га йўл олмаган Мексикалик барибир Россияга борди  2 12:10Болалар футболи. Андижон вилоятида “Келажак лигаси” старт олди  0 12:09ВИДЕО. "Машъал" - "Динамо" 0:0  0 12:07ЖЧ-2018. Коста Рика терма жамоасининг машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:05Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Наманганда йиғин ўтказмоқда  0 12:03Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0 11:56ЖЧ-2018нинг энг ғамгин фотогалереяси: Аргентиналик мухлислар  24 11:48ЖЧ-2018. Бразилия терма жамоасининг машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 11:38ЖЧ-2018. Аргентина - Хорватия 0:3. Мухлисалар ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 11:32Аргентина терма жамоаси футболчилари мураббийни алмаштиришни сўрашмоқда  25 11:28ЖЧ-2018. Кечаги кун рамзий терма жамоаси   12 11:22ЖЧ-2018. Хорватия Аргентинани янчиб ташлаган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  15 11:05Бугун намойиш этиладиган ЖЧ-2018га оид кўрсатувлар жадвали (Матч ТВ, Футбол ТВ)  7 10:53Мухлислар Сампаолини ҳақорат қилишди  55 10:40Аргентина - Хорватия (ВИДЕО)  12

Жанубий Корея президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон ОТЖ финалга чиққани билан табриклади Янгиликлар

Жанубий Корея президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон ОТЖ финалга чиққани билан табриклади

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин билан телефон орқали мулоқот қилди", - дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти.

"Президентимиз Шавкат Мирзиёев Президент Мун Чжэ Инни туғилган куни билан самимий қутлаб, унинг Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этди.

2017 йилнинг ноябрь ойида Сеул шаҳрида бўлиб ўтган тарихий аҳамиятга эга олий даражадаги самарали учрашув ва музокаралар кўп қиррали ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратгани ҳамда икки томонлама муносабатларга аниқ амалий мазмун бахш этгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.

Президент Мун Чжэ Ин Президентимиз Шавкат Мирзиёевга табрик ва эзгу тилаклар учун самимий миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон Президенти тимсолида Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳамкорлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасида ҳақиқий дўст, маслакдош ва ҳамфикрга эга бўлганини алоҳида таъкидлади.

Корея Республикаси раҳбари, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг замонавий Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини юксак баҳолади. Ўзбекистон ва Жанубий Кореяда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг янги босқичи муҳим вазифалари ва устувор мақсадларига кўра муштарак экани қайд этилди.

Мулоқотда икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилди, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар бўйича фикр алмашди.

Жанубий Кореянинг илғор тажрибаси, илм-фан ютуқлари ва технологияларини Ўзбекистонда саноат ва инфратузилмани модернизация қилиш, ижтимоий секторни ривожлантиришга фаол жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Корея Республикаси Президенти кўп миллатли Ўзбекистон халқини шу кунларда Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтаётган футбол бўйича Осиё чемпионатида ёшлар терма жамоамиз кўрсатаётган ажойиб ўйин ва жамоамиз мусобақа финалига чиққани билан самимий қутлади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси раҳбарияти ва халқига Пхёнчханда ташкил этиладиган ва жаҳон спорти тарихига кирадиган, ҳақиқий дўстлик ва ўзаро англашув байрамига айланадиган қишки Олимпия ўйинлари муваффақиятли ўтишини чин дилдан тилади.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари ва анъанавий яқин ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканини яна бир бор тасдиқладилар", - дейилади хабарда.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

+16   
25 янв 07:49:41
SARVARBOSS 545
СПОРТга беэътибор булмаган ПРЕЗИДЕНТлар!! Сизлар бунданда ХУРМАТГА лойиксилар!! Тез кунда ЧЕМПИОНлик билан ТАБРИКЛАРНИ хам кутиб колади Ш.МИРЗИЁЕВ..
+9   
25 янв 07:33:45
PREMEAX
Мана футболни даражаси кандай.
+7   
25 янв 07:35:34
Eldarado_13
Qoyil! Bunaqa tabriklar qaysi prezidentga yoqmaydi deysiz. Molodes bollar!
+5   
25 янв 07:35:08
PREMEAX
Агар МТЖ ЖЧ-2018га чикканда мухтарам президентимиз яна канча жойлардан табрик оларди. ха сеними БАБАЯН
+4   
25 янв 08:25:48
PESHQADAM


Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаяннинг иши бўйича маълумотлар прокуратурага тақдим этилган. Бу ҳақда ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов маълум қилди.

«Аввало, шуни таъкидлаб ўтишни хоҳлардимки, Самвел Бабаяннинг футболдан четлатилиши, ушбу соҳада турли қинғирликлар билан шуғулланган, фақат ўз манфаатини ўйлаб футбол орқасидан кун кўриб келаётган айрим шахсларга огоҳлик қўнғироғи бўлиб хизмат қилиши лозим.

Бабаяннинг «Пахтакор» клуби бошқарувида ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида амалга оширган турли қинғирликлари бизга маълум. Биз ўз ваколатимиз доирасида, ўрнатилган тартибда Ўзбекистон футбол федерацияси уставидан келиб чиқиб, уни футбол фаолияти билан шуғулланишдан бир умрга четлаштирдик. Шу билан биргаликда, унинг ҳужжатлари ва материалларини прокуратурага топширдик. Бабаян иши билан бундан буёғига прокуратура ходимлари шуғулланишади ва унинг айби тўлиқ исботланса, у қонун олдида, албатта, жавоб беради.

Афсуски, сўнгги йилларга келиб юртимизда футбол тизими бутунлай издан чиқиб кетган. Мураббий ва ҳакамларни қўя турайлик, юртимизда «футбол атрофидаги шахслар» пайдо бўлган. Гарчанд соҳага ҳеч қандай алоқаси бўлмаса-да, масъул раҳбарларнинг эътиборсизлигидан фойдаланиб воситачилик билан шуғулланган. Улар асосан жамоалар ўртасида келишилган ўйинларни ташкил этишда, керакли натижага эришиш учун ҳакамлар билан келишишда, футболчиларнинг бошқа клубга трансфер қилинишида, ёш футболчиларнинг ёшини сунъий равишда кичрайтиришда «жонбозлик» кўрсатишган. Айнан шундай иллатлар туфайли юртимизда футбол тизими йиллар давомида изидан чиқиб кетган.

Бизда ана шундай «футбол атрофидаги шахслар»нинг бир нечтаси ҳақида ҳам маълумот бор. Футболимизни ана шундай иллатлардан тозаламас эканмиз, жаҳон чемпионатига чиқиш бизга армон бўлиб қолаверади», деган Аҳмаджонов «Халқ сўзи» газетасига берган интервьюсида.
+4   
25 янв 07:48:28
БИРОДАР АБДУРАИМОВ
Худо хохласа,финал учрашувидан сунг,Вьетнам президентини хам табриклашига умид килиб коламан!Олга,Узбекистон !!!
+3   
25 янв 08:45:31
madrid
Яхши.
+3   
25 янв 07:37:57
Sanjarbek Jumaboyev
Olg’a O’zbekiston! Biz sizlarga ishonamiz. Insha’Alloh albatta g’alaba qozonamiz. Alloh o’zi madad bersin. Yuzingizni yorug’ qilsin!!!!!
+2   
25 янв 09:00:44
Хасан
ТУҒ ТУТГАН ЎҒЛОНЛАР !
Азиз укажонларим, келинг сизга мурожатимни юртимизда айни кунларда олиб борилаётган сиёсат ҳақида қисқа изоҳ беришдан бошлай. Биринчи галда, давлат тизимлари, шаҳарлар қиёфалари ўзгариб бораяптиди, давлат функциялари камайтирилаяпти,билим ва ақл ҳам ўз қадрини топмоқда. Давлат дастурлари, ишлаб чиқилаяпти, Янгидан-янги қонунлар, фармон ва қарорлар имзоланаяпти, таъқиқлар олиб ташланаяпти... Буларнинг барчаси оламшумул ҳаракатлар ва албатта жонажон юртимиз тараққиётига хизмат қилишини чуқур англаб турибмиз. Хаётнинг ҳамма соҳаларида фақат билим орқалигина улкан муваффақиятга эришиш мумкин. Биз дунё ҳамжамиятининг энг сара ютуқларини ўзлаштиришда давом этишимиз керак. Испания, Франция давлатларига УФФ Президентининг сафарлари ҳам айнан шу мақсадларга йўналтирилгани айни муддао бўлди. Яширмайман, дастлабки икки учрашувда кўпчилик қатори мен ҳам сизнинг ашаддий танқидчингизга айлангандим. Аршнинг соясидаги етти киши санаб ўтилади. Шулардан олтинчиси аллоҳ йўлида дўстлашган икки кишидир. Кечаги аламлардан кейин келинг дўстлашайлик. Бир-биримизга нисбатан ёрқин хотираларни қолдирайлик. Ойнинг кечага сабр қилиши уни ойдинлатур. Гулнинг тиконга сабр қилиши гулга ёқимли ҳид берур, нима дедингиз. Аёвсиз танқидлар сизни улғайтирди, десам адашмаган бўламанми?! Натижа ҳар доим машақатли меҳнат маҳсули бўлиб келган. Ҳамма нарсанинг ўз вақти соати бор эканда, демак омадимиз келиши шу кунларга белгиланган экан. Муваффақиятнинг ягона йўли — таслим бўлмасликдир. Инсон омадсизликка учрадими, дарров ҳаракатга тушиши ва буни максимал даражада қилиши лозим. Сиз бунинг уддасидан чиқдингиз. Сўнги икки учрашув ҳақида тўхталиб ўтмасдан сира илож йўқ. Агар Жавоҳиримиз бундан беш-олти йиллар олдин испаниялик заргарларнинг қўлига тушиб қолганида борми, улар албатта ундан янги Иньестани шакллантирган бўлишарди. Майли кеч эмас, Жавоҳирни ҳали ёрқин келажак кутиб қолаётганига ишонсак бўлади. Жасур Яхшибоев ўн етти ёшида Фергюссон каби даҳо мураббийнинг мактабига тушиб қолганида борми, у ҳам янги ўзга сайёрали Роналду бўларди шубҳасиз. Футболимизнинг замонавий эталони, юлдузи бўлган Одил Аҳмедов Азизжон Ғаниевнинг қўлини сиқиб, ортимда издошим бор, дея фахланиб қўйса нур устига аъло нур. Лекин корёлаликлар футбол деганда Азамат Абдураимов ва Акромжон Комиловнинг голларини умрбод ёддан чиқармайдиган бўлишди. Роберто Карлоснинг голи Акромжоннинг олдида ип эшолмай қолди. Бир сўз билан айтганда ҳар бирингизга таърифга сўз ожиз. Биз буюк аждодларнинг авлодлари эканлигимизни яна бир карра сизга эслатиб ўтишни лозим деб билдим. Агар биз улар қолдирган меросни ўзлаштирганимизда ҳозир дунё тамаддунининг энг олд қаторларида бўлар эдик. Ўзбекистон қаҳрамони академик Озод Шарофиддиновнинг “Ўтмишдаги шон-шуҳрат, муваффаққият ва парвозлар яхши нарса, албатта! Аммо улар шундай нарсаки, ҳар бир янги авлод бу шуҳратга шуҳрат қўшиб турмаса, эски ютуқлар қаторини янгилари билан бойитиб бормаса, миллатнинг қаноти қайрилиб, парвози сусайиб қолади” деган фикрларини бир мулоҳаза қилиб кўринг, кам бўлмайсиз.
Маълумки, дунёни манфаат бошқариб туради. Манфаатдорликдаги ҳаракатларимиз эвазига нимагадир эришган бўламиз. Истаймизми, йўқми биз бозор иқтисодиёти қонунлари билан яшашимиз шартлигини замон талаб қилаяпти. Бозор иқтисодиёти мулкчиликнинг шакллари ва ҳатто турдош корхоналар ўртасидаги рақоботга, ҳар бир хўжалик юритувчининг фойда олишга интилишига таянади. Рақобат ва фойда олишга интилиш бозорни ҳаракатлантирувчи кучдир. Лекин бугун сизнинг олдингизда Она-Ватан манфаати, шаъни турибди. Буни сира унутмайсиз деб ишонман.
Биз дастлабки довонлардан машақат билан ўтдик. Япония, Кореяни ютишни ўзлаштирдик. Бу зафарлар бардавом бўлсин. Энг асосийси уларнинг қўлидан зафар туғини тортиб олдик. Нажмиддин ал-Кубро ал-Хивақий ал-Хоразмий Шаҳид бўлаётган пайтда душман қўлидан байроғини тортиб олиб, шу даражада маҳкам сиқиб ушлаганки, ўн киши бўлиб ҳам унинг қўлидан байроқни олишолмагач, бармоқларини кесишга мажбур бўлишган. Бу жасорат сизнинг қон-томирларингизда ҳам оқиб тургани ҳам рост! Майдоннинг ҳар қаричи учун жон-жаҳдингиз билан курашинг. Рақиб ҳам анойи эмас. Чемпионликга асосий даъворгар ироқни доғда қолдирди. Европа ва Жанубий Америка футболини уйғунлаштирган катарни ортга қайтишга мажбур этди. Унинг кучли ва ожиз томонларини сиз мендан ҳам яхшироқ биласиз. Лекин бир нарсани эътиборга олинг-Вьетнам юксак ирода соҳиби бўлган жамоа. Зарбалар, чекинишлар уни яна ҳам жасоратли қилиб бораверди. Руҳий устунлик уларда кучли. Яна сиз рақиб майдонида у билан юзлашасиз. Қўшни хитойга вьетнам оқиб келиши олдиндан маълум. Лекин сизнинг ўз тузукларингиз бўлсин. Оллоҳ ва буюк аждодлар руҳи сизга мададкор бўлсин. Олға ўзбегимнинг туғ кўтарган ўғлонлари, буюк чинга зафар байроғини қадаб қайтинг! Сизга самимият билан,
Ҳасан Абдуллаев. “Олмалиқ КМК” АЖ Ахборот маркази “Рангли металлар газетаси мухбири.
+2   
25 янв 08:08:00
БИРОДАР АБДУРАИМОВ
Шу табрикдан келиб чикиб,(узга хулоса чикариб)Вьетнам билан учрашувда йигитларимиз, икки хисса куч ва шижоат билан уйнаб,финал учрашувида галаба козонишса,ман асло ажабланмайман!Чунки бу уйинчиларимизга кушимча куч беришига асло шубха йук!
+2   
25 янв 07:58:26
O'ZBEKISTON FARZANDIMAN
Bunday g'alabadan keyin albatta tabriklaydida.Tarkibimizda Ronaldu va Messi bor axir.Skautlarni chaqirish kerak finalga.
+1   
25 янв 10:23:26
Олим Хаджиев
Якинда Вьетнам президенти чемпионлик билан табриклади насиб этса иншааллох Узбекистон ОЛГА
+1   
25 янв 09:24:49
Texnopark7777
SARVARBOSS 545 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
СПОРТга беэътибор булмаган ПРЕЗИДЕНТлар!! Сизлар бунданда ХУРМАТГА лойиксилар!! Тез кунда ЧЕМПИОНлик билан ТАБРИКЛАРНИ хам кутиб колади Ш.МИРЗИЁЕВ..
InshaAlloh
+1   
25 янв 09:24:49
Texnopark7777
SARVARBOSS 545 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
СПОРТга беэътибор булмаган ПРЕЗИДЕНТлар!! Сизлар бунданда ХУРМАТГА лойиксилар!! Тез кунда ЧЕМПИОНлик билан ТАБРИКЛАРНИ хам кутиб колади Ш.МИРЗИЁЕВ..
InshaAlloh
+1   
25 янв 09:24:48
Texnopark7777
SARVARBOSS 545 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
СПОРТга беэътибор булмаган ПРЕЗИДЕНТлар!! Сизлар бунданда ХУРМАТГА лойиксилар!! Тез кунда ЧЕМПИОНлик билан ТАБРИКЛАРНИ хам кутиб колади Ш.МИРЗИЁЕВ..
InshaAlloh
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ЖЧ-2018. Россия - Миср 3:1. ЖЧ-2018. Россия - Миср 3:1.
ЖЧ-2018 «А» гуруҳида жамоалар 2-тур беллашувларини бошлашади.  384
ЖЧ-2018. Испания Эрон устидан рикошет гол эвазига ғалаба қозонди ЖЧ-2018. Испания Эрон устидан рикошет гол эвазига ғалаба қозонди
ЖЧ-2018 "B" гуруҳининг 2-туридан ўрин олган Эрон - Испания...  346
ЖЧ-2018. Аргентина – Хорватия 0:3 ЖЧ-2018. Аргентина – Хорватия 0:3
ЖЧ-2018 "D" гуруҳидан ўрин олга марказий учрашув Аргентина...  447
"Пахтакор" ёздаги илк харидни амалга оширди: Таркибга легионер қўшилди "Пахтакор" ёздаги илк харидни амалга оширди: Таркибга легионер қўшилди
"Насаф" билан хайрлашган сербиялик ҳужумчи Драган Черан...  187
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг